Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида газ етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди

357
0

загруженное (1)

Қирғизистоннинг “Қирғизгаз” очиқ акциядорлик жамияти “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси билан 2014 йилнинг биринчи чораги учун газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Бу ҳақда “Қирғизгаз” ОАЖ матбуот хизматига таяниб 24.kg ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Унга кўра, Қирғизистон 2014 йилнинг биринчи чораги учун Ўзбекистондан оладиган ҳар минг метр куб газ учун 290 доллардан тўлайди. Шартноманинг умумий ҳажми 25 миллион куб метрни ташкил қилади.

Қирғизистон, шунингдек, Қозоғизстондан ҳам газ сотиб олиш учун шартнома имзолаган. Унга кўра, 2014 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон Қирғизистонга 100 миллион куб метр табиий газни 224 доллардан етказиб беради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here