БМТ ва «Кимёвий қуролларни таъқиқлаш ташкилоти» тарафидан белгиланган Суриядаги кимёвий куролларни йўқ қилиш миссиясининг хос координатори Сигрид Кааг ўзининг ёзма баёнотида кимёвий моддаларнинг йўқ қилинишига доир ишлар жадал суратда олиб борилаётганини билдирди.
Кимёвий моддалар Лазкия портига олиб келинганлиги ва бу ерда Данияга қарашли савдо кемасига юкланганлигини маълум қилган Кааг, кеманинг Дания, Норвегия ва Сурия ҳарбий кемалари ҳамроҳлигида йўлга тушганлигини билдирди. “Бу кимёвий моддаларни йўқ қилиш учун Сурия ташқариси олиб чиқишнинг бошланишидир”, деди у.
Каагнинг маълум қилишича, йўлга чиққан кема кимёвий моддалар юкланган бошқа кемаларнинг ҳам келишини кутиб туради. Денгиз хавфсизлигини Хитой, Дания, Норвегия ва Россия тарафидан юборилган ҳарбий кемалар таъминлайди.
«Кимёвий қуролларни таъқиқлаш ташкилоти»нинг режасига кўра Дания ва Норвегия кемаларига юкланган кимёвий моддалар Италия портларига олиб борилади. У ердан “йўқ қилиши учун” АҚШ кемаларига топширилади.
Кимёвий моддаларнинг катта қисми муолажа қилиниш учун АҚШнинг “Кабо Рэй” кемасига юкланади. Қолган моддалар заҳарли чиқиндиларни қайта ишлайдиган тижорий станцияларга, жумладан Британия станциясига олиб борилади.
«Кимёвий қуролларни таъқиқлаш ташкилоти»нинг сўзчиси Майкл Луҳан кимёвий қуролларни хорижга олиб чиқиб кетиш учун фаол ҳаракат қилаётган Асад режимини олқишлади.
“Сурия ҳукуматининг охирги баъзи ҳаракатлари бизни хурсанд қилди. Умид қиламизки, кимёвий моддаларни имкон қадар тезроқ олиб чиқиб кетишимиз учун режимнинг бу ҳаракатлари тартибли равишда давом этади”, деди у.
Туркистон: БМТ хавфсизлик кенгаши тарафидан чиқарилган Суриядаги кимёвий қуролларни ташқарига олиб чиқиб кетиш қарори Ислом ва мусулмонларга қарши чиқарилган қарордир. Шунинг учун ҳам бутун куфр давлатлари бу қарорни якдиллик билан қабул қилишди. Чунки улар Башар Асад қулай деб қолганлигини ва у қулагач бу қурол мусулмонларнинг қўлига ўтишини яхши билишади. Исроилни ҳам айнан мана шу нарса даҳшатга солмоқда. Уларнинг мақсади мусулмонлар юртларидан куч-қудратга сабаб бўладиган қуролларни буткул тортиб олишдир.
Дунёнинг турли бурчакларида нафақат мусулмонларга нисбатан, балки бутун инсониятга нисбатан қирғинларни амалга ошираётган кофир ғарб ва босқинчи яҳуд давлатининг омборлари кимёвий қурол билан тўлиб-тошиб ётипти. Булар ҳақида ҳеч ким лом-мим демайди.
Тоғут Асад ҳам хўжайинларининг талабига осонлик билан рози бўлди. Ваҳоланки кимёвий қурол умматнинг мулки ҳисобланади. Уммат ўз душманларидан ҳимояланиш учун бу қуролнинг пулини ўз пешона териси билан тўлаб қўйган.
Ўзларича бу кофирлар Асаднинг мусулмонларга нисбатан кимёвий қуролни ишга солганлигини рўкач қилиб, гўёки бу билан ўзларини Сурия халқининг ғамини чекаётгандай қилиб кўрсатишяпти. Аслини олганда кимёвий қуролни ишлатиш учун Асадга яшил чироқни ёқиб берган ана ўшаларнинг ўзларидир. Кимёвий қуролдан 1400 атрофида одамлар ҳалок бўлган бўлса, бошқа қуроллардан 140 минг атрофида одамлар ҳаётдан кўз юмди. Қолаверса, қонхўр Асад Ғутадан олдин ҳам АҚШ ва Ғарбнинг кўз ўнгида кимёвий қуролни ишга солди. Сиз АҚШ ва Ғарб булардан бехабар деб ўйлайсизми?!
Қиёмуддин