Ош шаҳрида Келдибеков тарафдорлари яна митинг ўтказишди

560
0

fb38c90a-5966-4107-b780-5ac51975239c

 

2 ноябр куни парламетни собиқ спикери Ахматбек Келдибеков тарафдорлари эрталабдан Ош шаҳрининг марказий майдонига йиғилишни бошлашди. Уларнинг сонлари ортиб бориб, тушга яқин 2000 атрофида одам тўпланиб, уларни ўнга яқини отлиқ эди.

Митинг аввал нисбатан тинч бошланган бўлсада, кейинчалик намойишчилар икки бора вилоят маъмурияти биносини босиб олишга ҳаракат қилишди. Аммо, милиция ходимлари ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлишди.

Намойиш иштирокчилари билан Ош шаҳар мери ва ҳукуматнинг вилоят бўйича вакили Сооронбой Жээнбеков музокара олиб борди.  Намойишчилар Ахматбек Келдибековни озод қилинишини ҳамда Ошга олиб келинишини талаб қилишди. Музокаралардан сўнг Жээнбеков намойишчиларга марказий майдонда учта бўз уй тиклашга рухсат берди.

Кечга бориб эса намойишчилар тарқаб, марказий майдонда, намойишчилар штаби қилиб белгиланган бўз уй атрофида 200тача одам қолди. Намойишчилар ҳукуматга ўз талабларини бажариш учун уч кун муҳлат беришиб, бу муддат давомида мазкур бўз уйларда қолишларини билдиришди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here