Мирзакматов партияси марказий ҳукуматни ўз депутатларини “таъқиб қилиш”да айбламоқда

435
0

загруженное (1)

 

Ош шаҳар мэри Мелис Мирзакматов етакилик қиладиган “Улуттар биримдиги” партияси 2-декабр куни тарқатган хабарида, шаҳар мэрлиги учун бўладиган сайловлар арафасида ўз депутатлари қўрқитиш ва таъқибларга дучор бўлаётганлиги ҳақида маълум қилди.

Партия тарқатган хабарда, Бишкек ва Ош шаҳарларининг мақомини белгилайдиган қонун тасдиқланганидан сўнг шаҳар мэрлиги учун бўлиб ўтиши режалаштирилган сайловлар олдидан  маҳаллий шаҳар кенгашидаги ўз депутатлари “сиёсий таъқиб, руҳий ва маънавий босимга дуч келаётганидан” хайронлигини билдирди.

“Ош шаҳар кенгаши депутати Шайлообек Атазов номаълум сабабларга кўра Ош шаҳар суди томонидан бир йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди. Бундан ташқари шаҳар кенгашига “Улуттар биримдиги” партиясидан сайланган беш нафар депутатга нисбатан жиноий иш қўзғатилди”, – дейилади партиянинг матбуот баёнотида.

Ҳукуматни ягона мақсади, бўлиб ўтадиган сайловларда партия етакчиси Мелис Мирзакматовга панд бериш учун “Улуттар биримдиги” партиясидан депутатлар шаҳар кенгашида кам бўлишига эришишдан иборат. Натижада ҳукуматнинг барча соҳаларида ўз тарафдорлари бўлишига эришиш учун, ҳукумат барча ишни қилмоқда”, – деб ёзади партия вакиллари.

Шунингдек “Улуттар биримдиги” ўз мурожаатида ДМХҚ коррупцияга қарши кураш хизматини Қирғизистоннинг сиёсий шахсларига нисбатан “танланган сиёсат” юргизишликда айблади.

“Қирғизгаз” ва “Қумтор”ни  арзимаган бир долларга сотганлик  ҳақида фикр билдириш ҳукуматни жахлини чиқармоқда ва яна Саруу қишлоғи аҳолисига нисбатан бўлаётган босимларга қаршилик қилган Жогорку Кенеш депутатларига ҳукумат босим ўтказмоқда”, – дейилади партия ёзган хатда

“Улуттар биримдиги” илгари сурган асосий талаблар:

  1. Ош шаҳар мэрлиги сайловига қадар депутатларга нисбатан сиёсий босим ва таҳдидларни тўхтатиш;
  2. Коррупцияга қарши кураш хизмати “сиёсий нуқтаи назарга қарамай” иш юритиши лозимлиги;
  3. Ахматбек Келдибеков ва Нариман Тюлеев ишини адолат билан кўриб чиқишлик;
  4. “Қумтор” масаласи давлат манфаатларига мувофиқ хал этишлик;
  5. “Қумтор”ни химоя қилган Саруу қишлоғи аҳолисига нисбатан таҳдид ва зўравонликни тўхтатишдан, иборат.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here