Ҳизбут Таҳрир ва унинг амирининг танқидлар ва тузатишларни рад қилганлигига оид саволнинг жавоби

326
0

2688853-3d-question-marks

 

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Muafa Abu Hauraнинг Ҳизбут Таҳрир ва унинг амирининг танқидлар ва тузатишларни рад қилганлигига оид саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ

Индонезияда тарқалган: Ҳизбут Таҳрир ва унинг амири танқидлар, тузатишлар ва илмий баҳс-тортишувларни рад этади, деган миш-мишлар ҳақиқатдан ростми? Ҳатто: агар Ҳизбут Таҳрирни ўзгартирмоқчи бўлсанг, албатта аввало унинг амири бўлишинг керак! – деган гап-сўзлар юрибди. Шунинг учун шу саҳифада бирон илмий баҳс ва оғир-босиқ суҳбат ўтказишимиз мумкинми? Биз шаръий ҳукмга тааллуқли турли мавзулар, исломий фикр, идорий нарсалар ва бошқалар ҳақида баҳс қилмоқчимиз.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биз ҳар қандай мақсадли баҳс-мунозарани олқишлаймиз. Фақат у китобларимизда келган фикрлар ва ҳукмлар асосида бўлиши шарт… Биз ҳақимизда бошқа китобларда айтилган бўҳтонлар асосида бўлмаслиги керак… Яъни биз: фалон китобимизда келган…, деган сўзингни қабул қиламиз. Шундан кейин унинг ҳақида ўзинг хоҳлаган саволни ёки унга оид танқидни айтавер. Биз сенга Аллоҳ изни ила жавоб берамиз. Лекин биз баъзи Исломга кек-адоватли кимсаларнинг бизга қарши тўқиган бўҳтонларини келтириб вақтни зое қилишни қабул қилмаймиз. Масалан: фалон китобда сизларнинг шундай, шундай эканингиз ҳақида сўзлар келган…, деб бу бўҳтон ҳақида бизга савол беришингни қабул қилмаймиз. Биз вақтни зое қилишни хоҳламайдиган нарса мана шу. Аксинча биз бўҳтон қилувчилар ишини Азиз, Қаҳҳор Зотга топширамиз.

Шунингдек биз уюшмага оид идорий ишларни ҳам баҳс қилмаймиз. Чунки бу саҳифа бу ишларнинг ўрни эмас.

Биз – эй биродар – китобларимизда ҳар бир сўзни етарли далилларни ва далил келтириш асосини ўрганиб чиқилганидан кейингина қўйганмиз… Шунинг учун биз улар ҳақида баҳс қилишга ва улар ҳақидаги ҳар қандай сўровга жавоб беришга тайёрмиз.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here