Гулнора Каримовага тегишли айрим ташкилот ва ширкатларнинг ходимларига қарши жиноий тергов бошланган.

467
0

00

Бу ҳақда Россиянинг Interfax ахборот агентлиги Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги номини ошкор этишни истамаган ўз манбасига таяниб хабар тарқатган.

Interfax хабарида айтилишича, терговга жалб қилинган шахслар орасида Гулнора Каримованинг Guli брендини тарғиб қилиш билан шуғулланган Тошкентдаги Модалар уйи дизайнер студияси ҳамда бир неча ширкатларнинг ходимлари бор.

Россия ахборот агентлигининг ўз манбаъсидан иқтибос келтиришича, улар қаллоблик, жумладан, хайрия ташкилоти ниқоби остида тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаш, хорижда оффшшор ҳисоблари очиш ва ноқонуний маблағлар ҳисобига Оврўпода йирик кўчмас мулкларни қўлга киритишда гумон қилинмоқда.

Ўзбек ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаънинг таъбирича, бу шахслар “президент қизининг номидан фойдаланган ҳолда ўз манфаатларини кўзлаб иш тутишган”.

Туркистон:

Россиянинг interfax ахборот агентлигининг хабар тарқатишича, Гулнорага тегишли барча компанияларда текширувлар олиб борилиб, хибсга олинган шахсларга, Гулноранинг номидан фойдаланиб, ўз манфаатлари йўлида ноқонуний иш юритган деган айбловлар қўйилаяпти.

Агар бу ҳақиқат бўлса, Гулнорани тозалаш компанияси кетаяпти. Халқаро жамоатчиликни ҳамда ички жамоий фикрларни тартибга солиш мақсад қилинган. Охирги пайтларда Каримов ва унинг оиласига бўлган фикрлар ўзгарган. Уларга бўлган беъписантлик эса, режим учун ўта хавфли, яъни иккиси бир бирига боғланиб қолган. Режим ичида кимнинг қанчалик қуввати бўлмасин, Каримов хатто қувватдан кетганида ҳам, режим учун халқ ичида дахшат пайдо қилиш символи қатори қолаверади. Шунинг учун улар Гулноранинг хатоларини ёпишлари керак. Бу иш бўйича унинг атрофида юрган ювиндихўрлари қатори, бир қанча беъгунох инсонлар ҳам азият чекишлари аниқ. Аслида деярли ҳаммалари ҳам шу ишларда бегуноҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here