Саволга жавоб

615
0

1333989776_question

Мисрда сулҳ ва ислоҳотнинг қандай бўлиши ҳақида

Савол:

Мана бир неча ойдирки, Мисрда қирғин қилиш, қамоққа олиш, кўчалар ва майдонларда вайрон қилиш каби зўравонлик тўхтамаяпти, оддий ҳаёт издан чиқди, одамларнинг иккига бўлиниб қолгани яққол кўзга намоён бўлмоқда… Бу вазиятда Америка, Европадан ўртамчилар намоён бўлди ва ҳатто Россия ҳам Миср билан алоқаларни бошлаб юборди, Хитойнинг ҳам бурнини тиқиши эҳтимоли бор! Шунингдек, бундай ўртамчилик ва яраштириш уринишларига айрим маҳаллий, партиявий ва нопартиявий доиралар, нуфузли шахслар ҳам аралашди… Бироқ ҳеч қандай натижа бўлмади. Уни танийдиган ҳар бир киши унга ишонадиган ва ҳурмат қиладиган Ҳизбут Таҳрир бундай ўртамчиликка ҳам, яраштиришга ҳам, ярашишга ҳам аралашмагани бизнинг эътиборимизни тортди. Биз ушбу Ҳизб Росулуллоҳ с.а.в.нинг ушбу сўзларини унутган деб ўйламаймиз:

«أَلاَ أُخْبِرُكُمْ بِأَفْضَلَ مِنْ دَرَجَةِ الصِّيَامِ وَالصَّلاةِ وَالصَّدَقَةِ؟» قَالُوا: بَلَى، يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ: «إِصْلاحُ ذَاتِ الْبَيْنِ، وَفَسَادُ ذَاتِ الْبَيْنِ الْحَالِقَةُ»

«Сизларга рўза, намоз ва закот даражасидан ҳам яхши амал ҳақида хабар берайми?». Ҳа, хабар беринг, ё Росулуллоҳ, дейишди. Ул зот бундай дедилар: «Одамлар орасини ислоҳ қилиш, зеро одамлар орасини бузиш динни йўқ қилади».

Савол шуки, Ҳизбнинг ўртамчилик ё сулҳ ёки яраштириш ишларига аралашмаслигининг бирор сабаби борми? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!

Жавоб:

Биринчидан: Аввало, сизга Ҳизбга ишонганингиз ва у ҳақда яхши гумонда бўлганингиз учун раҳмат, Аллоҳ Субҳанаҳу барчамизни ишларимизнинг энг тўғрисига йўлласин, Аллоҳ Субҳанаҳу эшитувчи ва ижобат қилувчи зот.

Ҳа, биз Росулуллоҳ с.а.в.нинг Абу Довуд Умми Дардодан, у Абу Дардодан ривоят қилган мазкур ҳадисини унутганимиз йўқ. Бироқ сулҳ ва яраштириш масаласида шариатдан ҳукм сўралмоғи лозим, бошқасидан эмас. Шу боис сулҳ ва яраштириш агар ҳаромни ҳалол қилса ё ҳалолни ҳаром қилса, уни қилиш жоиз эмас ва бунга бизни Росулуллоҳ с.а.в. ўзининг бир неча ҳадиси шарифларида буюрганлар. Жумладан:

Абу Довуд «Сунан»ида Абу Ҳурайра Gдан ривоят қилади: Росулуллоҳ с.а.в. бундай дедилар:

«الصُّلْحُ جَائِزٌ بَيْنَ الْمُسْلِمِينَ»

«Сулҳ Мусулмонлар ўртасида жоиздир». Имом Аҳмад қуйидагиларни зиёда қилди:

«إِلاَّ صُلْحًا أَحَلَّ حَرَامًا، أَوْ حَرَّمَ حَلاَلاً»

«Фақат ҳаромни ҳалол ёки ҳалолни ҳаром қиладигани сулҳ жоиз эмас».

Сулаймон ибн Довуд ривоятида Росулуллоҳ с.а.в. бундай деганлар:

«الْمُسْلِمُونَ عَلَى شُرُوطِهِمْ»

«Мусулмонлар ўз шартларида турадилар».

Имом Термизий «Сунан»ида Касир ибн Абдуллоҳ ибн Амр ибн Авф Музанийдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: Росулуллоҳ с.а.в. бундай дедилар:

«الصُّلْحُ جَائِزٌ بَيْنَ المُسْلِمِينَ، إِلاَّ صُلْحًا حَرَّمَ حَلاَلاً، أَوْ أَحَلَّ حَرَامًا، وَالْمُسْلِمُونَ عَلَى شُرُوطِهِمْ، إِلاَّ شَرْطًا حَرَّمَ حَلاَلاً، أَوْ أَحَلَّ حَرَامًا»

«Сулҳ мусулмонлар орасида жоиз, фақат ҳаромни ҳалол қиладиган ёки ҳалолни ҳаром қиладиган сулҳ жоиз эмас, мусулмонлар ўз шартларида турадилар, фақат ҳалолни ҳаром қиладиган ёки ҳаромни ҳалол қиладиган шарт бундан мустасно» (Термизий бу ҳадисни ҳасан саҳиҳ, деган).

Шунингдек, Ибн Ҳиббон ҳам ўзининг «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайрадан шундай лафз билан ривоят қилган:

«الصُّلْحُ جَائِزٌ بَيْنَ الْمُسْلِمِينَ إِلاَّ صُلْحًا أَحَلَّ حَرَامًا أَوْ حَرَّمَ حَلاَلاً»

«Сулҳ мусулмонлар орасида жоиз, фақат ҳаромни ҳалол қиладиган ёки ҳалолни ҳаром қиладиган сулҳ жоиз эмас».

Иккинчидан: Биз Мисрдаги иккала гуруҳ ишларини тадаббур қилиб кўрдик ва уларнинг ҳолатларидан таажжабга тушдик:

Улар Аллоҳнинг ҳукми борасида низолашишмаяпти, яъни бир гуруҳ Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм юритиб, иккинчиси у билан ҳукм ёритмай низолашишгани йўқ. Балки иккала гуруҳ ҳам на собиқ бошқарувда, на ҳозирги бошқарувда Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм юритмаяпти!

Улар шариат аҳкомларидан иборат дастур борасида низолашмаяпти, балки тубан дастур устида низолашишяпти. Зеро собиқ режимнинг дастури ботил бўлган бўлса, ҳозирги режимнинг дастури ботилликда ундан ҳам баттардир!

Улар яҳуд давлатига нисбатан позицияда ва аввалги бошқарувда жорий қилинган ва ҳамон давом этаётган «Кемп-Девид» битими устида ихтилоф қилишмаяпти. Шунингдек улар яҳуд давлатига газ бериш устида ихтилоф қилишмаяпти, чунки газ яҳудларга олдин қандай берилган бўлса, ҳозир ҳам шундай берилмоқда!

Улар Сувайш каналидан амалда уруш ҳолатидаги давлатлар кемаларининг ўтишига нисбатан чора кўриш борасида ҳам ихтилоф қилишмаяпти, балки бу кемалар бугун ҳам ўтяпти, кеча ҳам ўтган.

Шунингдек, улар мусулмонларнинг ҳаққи бўлган нефт, газ, конлар… каби омма мулкларининг мусулмонларга тарқатилиши устида ҳам тортишишмаяпти, аксинча, бу мулклар бугун ҳам, кеча ҳам Канона китлари қоринларини шиширмоқда.

Кейин, улар Америка билан алоқа қилиш масаласида ҳам талашишмаяпти, аксинча, бу алоқа узилмай, ҳануз давом этмоқда ва бу алоқа ришталари бугун ҳам, кеча ҳам уларгача чўзилиб борган.

Учинчидан: биз тушуниб турибмиз, модомики, бу икки гуруҳнинг бири армияни душман ерида жанг олиб боришга ундаш ўрнига, Миср заминида жанг олиб борар экан, иккинчи гуруҳ эса Миср кўчаларини одил Халифалик низоми садолари янграйдиган кўчаларга айлантириш ўрнига, ботил тубан бошқарувга эришиш учун кураш майдонига айлантирар экан, Аллоҳнинг ер юзидаги Канонаси бўлган Миср аҳли кўксига ҳаргиз шамол тегмайди…

Иккала гуруҳ модомики, Исломни бир четга суриб қўйган илмоний республика ва фуқаролик давлатига ҳамда ҳукмронликни халқ Роббисига бериш ўрнига, уни халққа топшириб қўйган демократияга чақирар экан, Миср аҳли на яхшиликка, на тинчликка, на хавфсизликка эришолмайди.

Бу икки гуруҳ Аллоҳ тарафидан бирор ҳужжат келмаган дастурни олиб, Ўз аҳкомларини Уммат манфаати ва эзгулиги учун нозил қилган оламлар Роббиси Аллоҳнинг дастурини тарк қилишар экан, Миср аҳли на яхшиликка, на тинчликка, на хавфсизликка эришолмайди.

«Яратган зот(нинг Ўзи) билмайдими, ахир, У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотку?!»  [Мулк 14]

Шунингдек, «Кемп-Девид» битими бекор қилиниб, тарих ахлатхонасига улоқтирилиши ўрнига, Фаластин босқинчиси «Исроил» билан кечаги ва бугунги малай режимлар ўртасида амал қилинишда давом этаверар экан, Миср аҳли на яхшиликка, на тинчликка, на хавфсизликка эришолмайди.

Газ Фаластин босқинчилари бўлган яҳуд давлатидан узиб қўйилиб, улар ўзлари босиб олган инсонлар қонини сўриб ётолмайдиган қилиниш ўрнига, айни газ шу босқинчи давлат томон катта босим билан оқизилаверар экан, Миср аҳли на яхшиликка, на тинчликка, на хавфсизликка эришолмайди.

Омма мулклари ўз ҳақдорларига, жумладан Мисрнинг буюк аҳлига қайтарилиш ўрнига, ноҳақ йўллар билан режим мулозимлари чўнтакларига оқиб кетаверар экан, Миср аҳли на яхшиликка, на тинчликка, на хавфсизликка эришолмайди.

Америка билан алоқалар узилиши ўрнига, амалда давом этиб, Америка риштаси Вашингтондан Қоҳирагача тортиб ташланган экан, Миср аҳли ҳаргиз яхшиликка эришолмайди.

Ва ниҳоят, Миср аҳли яхшиликка қачонки Аллоҳнинг ер юзидаги Канонаси Халифалик таянчларидан мустаҳкам бир таянчга айланиб, Халифалик ўзининг илк тарихига: Миср Рум ҳукмронлигидан озод бўлган, сўнг салибчиларни Фаластин заминидан қувиб солган, мусулмонлар юртларини мўғул-татарлардан озод қилган тарихига қайтган тақдирда етишади… Ўшанда у ўзининг аввалги сийратини Аллоҳнинг изни ила, камолига етказиб, Фаластинни яҳудлар давлатидан озод этади ва яҳуд давлатидан ном-нишон ҳам қолдирмайди…

Тўртинчидан: Биз бу икки гуруҳга назар солдик ва кўрдик: улар ечимни Шарқу Ғарбдан қидиришяпти, у ер-бу ердаги ўртамчилар ёрдамида юрт ичкарисию ташқарисидан ахтаришяпти, бироқ ҳеч бир ҳидоятга эришишолмаяпти, чунки ечим бериш уларнинг қўлларидан келмайди ва улар ҳаракат қилаётган ечим ҳам бирор яхши натижа бермайди:

Ташқи ўртамчиларни на Миср, на унинг аҳли қизиқтирмайди. Шундай экан, ақли расо, фикрли, онгли киши Америкадан яхши ечим кутадими, ҳолбуки у, Муборак, Мурсий ва инқилобчилар бошқаруви ортида турган бўлса?! Муборак, Мурсий ва инқилобчилар давридаги қирғинларнинг ортида турган шу Америкадир, уни нобуд бўлганлар сони ҳам, вайроналар ҳажми ҳам заррача қизиқтирмайди! Унинг бор-йўқ ғами Мисрда ўз нуфузини мустаҳкамаш ва давом эттиришдир… Унинг ўтмишигина эмас, балки Ироқ ва Афғонистондаги ҳозири ҳам бунга гувоҳлик бериб турибди. Аҳволи шундай бўла туриб, у Миср ва унинг аҳли учун бирор тўғри, соғлом ечим бериши мумкинми? Обама ва вакили Керри Миср ва унинг аҳлига бирор яхшиликни исташадими? Шубҳасиз, уларнинг бу ҳолатлари бутунлай йўқ бўлишга маҳкум бўлиб, Ислом ва мусулмонларга ҳеч қандай яхшиликни исташмайди.

Онгли, фикрли инсон Европадан бирор яхши ечим кутадими? Ҳолбуки 1924 йил Халифаликнинг ағдарилиши ортида Британия ва унинг малайлари турган эди. У Халифалик ва унга ҳаракат қилаётганларнинг ашаддий душманидир. Машъум Белфор келишуви ортида турган ҳам, яҳудийларнинг Фаластинни босиб олиб, аҳлини қувиб чиқаришини Америка, Франция ва Россия билан бирга қўллаб-қувватлаган ҳам, Исро ва Меърож, работ замини бўлган Фаластинда яҳуд давлатини пайдо қилган ҳам мана шу Британия эди. Франция эса, яҳуд давлатини биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаганидан ташқари, мусулмонларни қирғин қилишда қора тарих эгасидир. Бу қирғинларни у нафақат ўтмишда Жазоирда содир этди, балки Малида оқизган қонлари ҳали ҳам қуригани йўқ… Россия эса Совет Иттифоқи парчаланиши ортидан минтақамизда Америка билан келишган ҳолда ва унинг учун қадам ташламоқда. Бунинг устига, унинг Шом тоғутини қўллаб-қувватлаш позицияси ҳам ҳаммага аниқ. Шунингдек Кавказ, хусусан Чеченистонда мусулмонларни қирғин қилиши, Қозонда масжидларни бузиши, Татаристонда масжидлар имомларини қамоққа ташлаб, ҳатто айримларини ўлдириши, Ислом даъватчиларини қамоққа олиши ҳам ҳамманинг кўз ўнгида бўлди… Энди шу давлатдан яхшилик кутиб бўладими?! Шарқий Туркистонни босиб олган, у ердаги мусулмонларга ҳужумлар қилган Хитой, ҳатто ўртамчилик қилган тақдирда ҳам, ундан бирор яхшилик кутиб бўладими?!

Бу хорижий ўртамчиларнинг барчаси бизга заҳри қотилдан бошқа нарса олиб келмайди, чунки уларни Канона аҳлининг қони эмас, уни сўриш ва ўз манфаатларини шу қонларнинг устига қуриш қизиқтиради, уларнинг бошидаги Америка эса Мисрни ўзининг минтақадаги асосий марказига айлантиришга тайёрлаяпти… Шулардан кейин ҳам, тирик оқил инсон тикандан гул кутадими?! Европа Эштони ёки Обама Керриси ёки мазкур давлатларнинг бирортасидан яхшилик, ҳатто унинг бирор заррасини кутиш мумкинми?!

«Қандай қилиб, ахир, улар агар сиздан ғолиб бўлишса, сизлар   хусусингизда   на   аҳдга   ва   на   бурчга   боқишади, оғизларида сизларни рози қилишади-ю, қалблари ор қилади, уларнинг кўпчилиги итоатсиздир»                                                                                           [Тавба 8]

Ичкаридаги ўртамчилар эса қуруққа чопиб юришибди, иккала гуруҳ таклиф этаётган республика, фуқаролик ва демократик низомларни муҳофаза қилиш ечимини хоҳлашяпти. Ҳолбуки, демократик низом қонунчиликни башарият Роббиси ўрнига, башариятга беради, хўжайинликни халқ Роббиси ўрнига, халққа топширади, шахс, дин, мулк ва фикр эркинликлари шунча кулфатлар олиб келишига қарамай, уларни тизгинсиз қўйиб юборади! Ўртамчилар шундай қилишяпти, бир гуруҳни бир нарсадан воз кечишга, иккинчи гуруҳни бошқа нарсадан воз кечишга чақиришяпти ва ҳамма балою бахтсизликлар сабабчиси бўлган собиқ низомга рози бўлишяпти! Аламлиси шуки, шу ўртамчиларнинг айримлари Аллоҳнинг:

«Намозни барпо қилинг»         [Юнус 97]

деган каломини тушуниб, намоз ўқишади ва намоздан воз кечишни исташмайди, аммо Аллоҳнинг:

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг»   [Моида 49]

деган бошқа каломини тушунишади-ю, ундан воз кечишади, жазо-ҳадларини татбиқ этишни айтишдан «хижолат» чекишади, мабодо томонларнинг бири Халифалик низомини талаб қилса, қўрқиб кетишади, чунки улар Америка, Европа, Россия ва Хитой ғазабидан қўрқишади. Ҳақиқатдан, бу ажабланарли иш!

Бешинчидан: Шундай қилиб, ҳозирги ташқаридаги ва ичкаридаги ўртамчилар Канона ва унинг аҳли муаммолари учун бирорта ҳам тўғри ечим беришолмайди. Алҳол, ечим битта, у ҳам бўлса, барча қалблари ва танлари билан Халифалик низомида Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилиш томон юзланишидир. Чунки бу низомни Аллоҳ Роббул оламин Ўзининг Китобида ва Росули Aнинг Суннатларида, саҳобалар y ижмосида саҳиҳ, мустақим далиллар билан фарз қилган:

Бу далиллардан Аллоҳ Таолонинг Китобида келгани, Ўзининг Росули s.a.v.га хитобан айтган қуйидаги сўзларидир:

«Одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!»    [Моида 48]

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб-фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг»        [Моида 49]

Ва бошқа оятлар… Аллоҳнинг Ўз Росули s.a.v.га Аллоҳ нозил қилган нарса билан бошқариш тўғрисидаги хитоби Росулуллоҳ Aнинг Умматига қилинган хитоб бўлиб, ундан ул зотдан сўнг Аллоҳ нозил қилган нарса билан бошқарадиган ҳокимни барпо қилишлари лозимлиги тушунилади. Хитобдаги бу буйруқ қатъийликни ифодалайди, чунки хитоб мавзуси фарз, бу эса усул илми бўйича қатъийликка қаринадир, Росулуллоҳ s.a.v.дан кейин Аллоҳ нозил қилган нарса билан бошқарадиган шахс эса халифадир. Шу жиҳатдан бошқарув низоми Халифалик низомидир.

Суннатдан далилга келсак, Нофеъдан ривоят қилинади: Ибн Умар менга бундай деди: мен Росулуллоҳ с.а.в.нинг шундай деганини эшитдим:

«مَنْ خَلَعَ يَدًا مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لا حُجَّةَ لَهُ وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди» (Имом Муслим ривояти). Набий A ҳар бир мусулмонга бўйнида байъат бўлишини фарз қилдилар ва бўйнида байъат йўқ ҳолда вафот этган кимсани жоҳилият ўлимида ўлибди, деб сифатладилар, бу унинг гуноҳининг нақадар оғирлигига далолат қилади. Байъат Росулуллоҳ с.а.в.дан сўнг фақат халифага берилади, ундан бошқага берилмайди. Имом Муслим Аъраждан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий Aдан ривоят қилади:

»إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَي بِهِ«

«Албатта имом қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». Имом Муслим Абу Ҳозимдан ривоят қилади: Мен Абу Ҳурайра билан беш йил бирга бўлдим ва ундан Набий Aнинг бундай деганларини эшитдим:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأنْبِيَاءُ, كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ, وَإِنَّهُ لا نَبِيَّ بَعْدِي, وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ. قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الأوَّلِ فَالأوَّلِ, وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»

«Бани Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади. Шунда: бизга нимани буюрасиз? – дейишган эди, айтдиларки: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳақларини беринглар, зеро Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди». Ушбу ҳадисларда халифани қалқон, яъни ҳимоя қилувчи деб, мусулмонларга сиёсат юргизадиганларни халифалар, деб сифатланди, бу эса уларни барпо қилишга бўлган талабдир.

Саҳобалар y ижмосидан далил эса, уларнинг Росулуллоҳ с.а.в. вафотлари ортидан бир халифа тиклашга қилган ижмоларидир. Ўшанда маййитни тезлик билан дафн қилиш фарз бўлса-да, Росулуллоҳ с.а.в.ни тайёрлаш ва дафн қилиш билан шуғуланишлари керак бўлган бир қисм саҳобалар халифа сайлаш билан машғул бўлдилар ва қолган саҳобалар уларга сукут қилиб, буни инкор этишга ва ўзлари дафн қилиб қўйишга қодир бўлишларига қарамай, дафнни икки кеча кечикишига шерик бўлдилар. Бу эса саҳобаларнинг халифани тиклашга қилган ижмоларини таъкидлайди. Росулуллоҳ с.а.в. душанба куни тонгда вафот этдилар, сешанба туни ва кундузигача дафнсиз қолдилар, кейин Абу Бакр Gга байъат берилди ва шундан кейин ул зот сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси дафн қилиндилар, яъни дафн икки кечага кечикди ва дафндан олдин Абу Бакрга байъат берилди. Демак бу маййитни дафн қилишни қўйиб халифа сайлаш билан банд бўлишга нисбатан ижмо бўлди ва бу халифа сайлаш фарзининг нақадар улуғлигига далолат қилади.

Шундай қилиб, мусулмонлар Ислом билан ҳукм юритадиган ҳоким – халифа йўқ бўлган вақтда уни пайдо қилиш учун бор кучларини сарфламоқлари шарт. Чунки Роббул оламин буюрган жазо-ҳадларни шу халифа ижро этади, жазо-ҳадлар эса буюк фарз бўлиб, унда Умматнинг иши ислоҳ бўлади ва тўғриланади. Ибн Можа ўзининг «Сунан»ида Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Росулуллоҳ с.а.в. бундай дедилар:

«حَدٌّ يُعْمَلُ بِهِ فِي الْأَرْضِ، خَيْرٌ لِأَهْلِ الْأَرْضِ مِنْ أَنْ يُمْطَرُوا أَرْبَعِينَ صَبَاحًا»

«Ер юзида амал қилинадиган битта жазо-ҳад ер аҳли учун қирқ кун ёмғир ёғишидан кўра яхшироқ».

Миср ва мусулмонлар юртлар муаммолари учун ечим мана шу. Бу билан яхшилик ўрнашади ва бу яхшилик бутун оламга татийди.

Олтинчидан: Биз Миср ҳодисаларини кузатиб, кўрган қонлар ва вайроналардан изтироб чекардик, бизни бундан ҳам кўпроқ ҳафа қилган нарса бу ердаги барча доираларнинг ечимни ҳамма ёқдан излаб, Исломдан изламаётганлари бўлди, ҳолбуки, шу доиралар унга эътиқод қилганлар, намоз ўқийдилар, рўза тутадилар ва Аллоҳ Субҳанаҳуга ибодат қиладилар!

Биз бу доираларнинг ҳаммаси Халифалик низомини қабул қилишларидан бошқа бирор ечимни кўрмаяпмиз. Улар Халифалик низомидан ва унга фаолият қилаётганлардан доим ўзларини олиб қочиб келишган, шу боис агар биз икки гуруҳ ўртасини яраштириш учун Халифалик низомини тақдим қиладиган бўлсак, бу гапни ҳавога учириш ёки сувга ёзиш билан баробар бўлармикин, деб ҳадиксирадик. Шунинг учун кузатиб туришни, узоқроқ бўлишни афзал кўрдик. Шояд, Аллоҳ шундан сўнг бирор иш содир этса, ажаб эмас.

Бизнинг аралашишга нисбатан позициямиз шу. Биз иккала гуруҳ билан алоқа қилишимизга қарамай, иккаласи ҳам Халифалик ва унинг аҳлига юзланмади, ўзлари айтгандай «Ғарбни провокация қилиб қўйиш»дан қўрқиб, Халифалик сўзини тилга олишдан юрак-бағирлари зирилламоқда. Уларнинг аҳволи шу бўлгач, қандай қилиб ўртамчиликка ё ўрталарини яраштиришга аралашиб бўлади?!

Биз иккала томон ўртасини яраштиришга тайёрмиз, бироқ иккаласини ҳам Халифалик низомига жамлаш билан яраштирамиз. Агар шуни уларда сезсак ва Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилишга розиликларини, Халифалик эълон қилишга ва унинг «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ» байроғини баланд кўтаришга тайёр эканликларини билсак, у ҳолда, бунинг учун ҳаракатимизни ҳаргиз аямаймиз. Иккала гуруҳни ҳам битта низом, тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлати низомига бирлаштиришга тайёр турибмиз. Биз бу масалани ўз ўрнида ҳал қилишга, яъни Халифалик барпо этиб, унинг барқарорлиги, хавфсизлиги ва омонлигини таъминлашга, Мисрни янгидан – ўз Роббиси билан кучли, дини билан азиз бўлган – Аллоҳнинг Ўз еридаги Канонаси қилиб қайтаришга қодирмиз, инша Аллоҳ. Зеро, бундай Канона Аллоҳ душманларининг белини синдиради, Исломга, мусулмонларга, аҳли зиммага ёмонликни истаган ҳар бир кимсани йўқ қилади.

Биз нима деяётганимизни яхши биламиз, яхши англаймиз ва ким Ҳизбут Таҳрирни, унинг мозийсию ҳозирини билса, бунга иқрор бўлади, шундан кейин Аллоҳнинг Ўзи ғолиб…

Ярашиш ва яраштириш мана шу, биз шундай тартибда қадам ташлаймиз. Зора иккала томон қийинчилик ва мушкулликларга дуч келганларидан сўнг, Уммат муаммоларининг тўғри ечими Халифалик низоми эканини, Ўз бандаларини бу дунё ва охиратда нима ислоҳ этишини яхши билувчи, доно Роббул оламиннинг низомини тушуниб етсалар, ажаб эмас. Зора, иккала томоннинг бунга рози бўлишлари ушбу Умматнинг улуғ тарихининг қайтишига, яъни Аллоҳ Таолонинг:

«Сиз инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз, маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз»         [Оли Имрон 110]

деган тарихи қайта вужудга келишига сабаб бўлса, Халифалик қайта барпо бўлиб, Ислом ва мусулмонлар азиз бўлсалар, куфр ва кофирлар хор бўлишса, дунёнинг ҳамма томонига эзгулик ёйилса ажаб эмас. Бу Аллоҳга асло қийин эмас.

Сўзимизни тугатар эканмиз, биз мана шу томонларнинг бизга берган сифатларини яхши англаб турибмиз. Улардан бири бизни «туш кўраётган одамлар», деса, иккинчиси «уларни динлари алдаб қўйди кимсалар», деди,  учинчиси «улар Америка ва Ғарб ҳукмронлик қилаётган оламдан бошқа оламда яшашади», деса, тўртинчиси «Халифалик бўлган ва тугаган, асло қайтмайди», деди…

Лекин, шу билан бир вақтда, биз Аллоҳ Субҳанаҳунинг ушбу каломини ҳам идрок этмоқдамиз:

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган динини ғолиб қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қиладилар ва Менга бирон нарсани шерик қилмайдилар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»     [Нур 55]

Имом Аҳмад ва Абу Довуд Тиёлисий Ҳузайфа ибн Ямондан ривоят қилади, Росулуллоҳ с.а.в. бундай марҳамат қилдилар:

«إِنَّكُمْ فِي النُّبُوَّةِ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ ثُمَّ سَكَتَ».

«Пайғамбарлик сизнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича туради, сўнг уни Ўзи хоҳлаган пайтда кўтаради, сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганича туради, сўнг уни Ўзи хоҳлаган пайтда кўтаради, раийятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганича туради, сўнг уни Ўзи хоҳлаган пайтда кўтаради, сўнг золим ва зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганича туради, сўнг уни Ўзи хоҳлаган пайтда кўтаради, сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади». Сўнг Росулуллоҳ s.a.v. сукутга чўмдилар.

Ҳар бир эсли, хушли, оқил ва тафаккурли инсон анавиларнинг гаплари асоссиз ботил бўлиб, ақли расо кишилар наздида қадрсиз эканини, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Росули s.a.v.нинг сўзлари албатта бўладиган ҳақ эканини яхши билади.

«Ҳақдан кейин нима бор, фақат залолат бор, холос, бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасиз?!»    [Юнус 32]

Хуллас калом, биз вазиятни кузатамиз ва иккала гуруҳдан имкон топганимиз билан боғланамиз, шояд, шундан кейин Аллоҳ бирор ишни пайдо қилса, ажаб эмас.

«Аллоҳ тақводор бўлган ва гўзал амаллар қилувчи зотлар билан биргадир»    [Наҳл 128]

«Биз ер юзида хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни пешво зотларга айлантиришни ва уларни ворислар қилишни истаймиз»      [Қасас 5]

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»          [Юсуф 21]

11 муҳаррам 1434ҳ

14 ноябр 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here