Мақсад рошид Исломий давлатни тиклашдир

490
0

00

Сурияда Асадга қарши жанг олиб бораётган жиҳодий гуруҳлар бирлашишда давом этмоқда. Бир неча кун аввал турли минтақаларда жанг олиб бораётган етти жиҳодий гуруҳ “Жабҳатул Исломийя” номи остида бирлашганликларини эълон қилишди.

Жамоа раҳбари Аҳмад Исо Шайх бундан мақсад Исломий давлат тиклаш эканлигини билдирди.

“Жабҳатул Исломийя сиёсий, ҳарбий, ижтимоий гуруҳ бўлиб, Сурияда Башар Асад режимини қулатиш ва рошид Исломий давлат тиклашни олдига мақсад қилиб олган. Бу давлатда ҳокимият ёлғиз Аллоҳники бўлади. Шахс ва давлат ишларини тасарруф қилиш учун унинг шариатига мурожат қилинади”, деди жамоа раҳбари

Бу жамоа “Аҳроруш Шом”, “Жайшул Ислом”, “Алвиятус Суқуруш Шом”, “Ливоут Тавҳид”, “Ливоул Ҳақ”, “Катаибу Ансоруш Шом” ва “Жабҳатул Исломийятул Курдийя” гуруҳларининг бирлашувидан тузилди.

“Жабҳатул Исломийя” раҳбари Аҳмад Исо Шайхнинг маълум қилишича, бу жамоанинг яна бир мақсади ҳарбий ҳаракатда турли қадамлар ташлаш ва барча соҳада Асад режимининг ўрнини босадиган шаклда сафларни бирлаштириб, бир орада жамлашдир.

Бу жамоа қилган ишлари билан Сурия озод армияси ўртасида зиддият йўқлигини таъкидлаган Исо Шайх “Жабҳатул Исломийя” тез кунда Сурия доирасида барча холис ҳаракат олиб бораётганлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишини билдирди. “Бу иш вужудларни фикрий ва ташкилий жиҳатдан бирлаштиришдир”, деди у.

“Ливоут Тавҳид”гуруҳининг собиқ қўмондони Абдул Қодир Солиҳ “Аҳроруш Шом”, “Жайшул Ислом” ва “Суқуруш Шом” қўмондонлари билан тинмай учрашиб, бу жамоаларни бирлаштиришга даъват қилиб келаётган эди. У шаҳид бўлганидан бир ҳафта ўтиб бу ҳаракат амалга ошди.

Ҳарбий ва стротегик ишлар бўйича мутахассис Файз Давирий амалий ва сиёсий майдонда йўқолиб бораётган озод қўшин тақдирини савол остига қўяр экан, “Жабҳатул Исломийя”нинг ташкил қилинганлигини эълон қилиш гўёки Сурия миллий колицияси ва Сурия озод қўшини ўрнини эгаллагандек бўлганини айтиб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here