Ҳизб-ут Таҳрир – Туркия вилояти тарафидан кетма-кет ўтказилаётган конференциялар оддий халқ тарафидан катта қизиқиш билан қабул қилинмоқда.
Туркиянинг Бусра шаҳрида ўтказилган “Ҳижрат” номли конференция кўпчилик мусулмонлар иштирокида бўлиб ўтди.
Конференция Қуръон тиловати билан очилгандан сўнг сўзга чиққан Суат Чобан Ислом тарихида муҳим бир нуқта бўлган ҳижрат ҳақида сўз юритар экан, Ҳижрат – бу қочиш эмас, ёки бир жойдан иккинчи жойга кўчиб кетиш эмас, балки у муҳим бир маънога эга эканлигини урғулади. Мусулмонлари ҳижрат ҳақида чуқур мулоҳаза юритишга чақирган Чобан Ҳижрат Ислом уммати учун янги давр, яъни Ислом давлатининг бошланиш нуқтаси бўлганлигини таъкидлади.
Қизғин давом этган конференция залда йиғилган кишилар тарафидан берилган саволларга жавоб бериш билан якунига етди.
Айни пайтда Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида “Исломга даъват қилишнинг муҳимлиги ва зарурлиги” номли яна бир конференция ташкил қилинди.
Конференцияда сўзга чиққан Ҳалил Нурислом Исломга даъват қилиш бутун мусулмонларга фарзлиги, буни кечиктириш ёки эътиборсиз қолдириш жоиз эмаслиги ҳақида сўз юритди.
“Исломга даъват қилиш мусулмон киши бекор бўлган пайтда қилиб қўядиган иш эмас, балки у мусулмоннинг асл вазифасидир. Шунингдек бу Аллоҳ Таолонинг бошқа ҳукмлари каби ҳам эмас. Масалан, намоз ўқиш учун маълум вақтлар белгиланган. Аммо даъват учун вақт белгиланган эмас, у ҳар лаҳзада амалга оширилиши лозим. Даъватчи қаерда бўлса ҳам, сўзи ёки амали ё ташқи кўриниши билан бу вазифани бажаришга мажбур”, деди у ўз нутқида.
Ундан сўнг сўзга чиққан Ҳасан Билен саҳобалар ва улардан кейин келган Ислом етакчилари Ислом даъватига қандай аҳамият қаратганлиги ҳақида гапирди.
“Бугунги бузуқ воқеликни ҳеч ким инкор эта олмайди. Бу бузуқ воқеликни ўзгартиришнинг ягона йўли Ислом давлатини тиклашдир”, дея таъкидлади у сўзи давомида.
Конференция одатдагидек, саволларга жавоб бериш билан ниҳоясига етди.
Allohu akbar
A,A,Hijrat ,bu suz juda kup eshitilgan va haqiyqatini kam tushinilgan suz eki amal edi .Bu hijrat haqidagi oyatlarni uqib ham bazi haqiyqatiga tushinib etmagan ham edik.Hijrat boshimizga tushgandan sung ,bu ayatlardagi muminlarga qilingan haqni hitobini tushinib etdik,Alhamdulillah.Bu mavzuni kutargan birodarlarimizdan Alloh rozi bulsin va hijratni barcha musulmonlar tugri tushinishib olishligini Robbimdan surab qolaman va meni ham uzini haq yulida hijrat qilgan solih,sodiq mumin bandasidan qilsin,sizlar ham meni haqimga duvo qilinglar birodarlarim,amin !!!