Ҳизбут Таҳрирнинг Суриядаги матбуот бўлими

492
0

01

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»   [Нур 55]

Матбуот баёноти

Режимнинг Ҳалаб марказий қамоқхонасидаги қирғини

Эй мусулмонлар! Сидноя қамоқхонасидаги қирғин Шом қўзғолони сабабларидан бири бўлган эди. Бугун Ҳалаб марказий қамоқхонасидаги қирғин ҳам бу жинояткор режимни йўқ қилиш учун бевосита сабаб бўлмоғи лозим, ҳолбуки, Суриянинг барча аҳлига мана шундай қора тақдир хавф солмоқда!

Сурия муаммосига «сиёсий ечим» бериш учун ўтказилган Лондон, Париж, Нью-Йорк, Москва ва Истанбул учрашувлари протоколларининг сиёҳи ҳали қуримай туриб, жинояткор режим Сурия аҳлига қарши қутурди ва ушбу пок заминининг, улуғ анбиёлар, саҳобалару тобеинлар заминининг барча тарафларида қонларни дарё қилиб оқизди. Асад ва унинг малъун тўдаси Сафира қирғини, Дамашқ атрофи, Ҳимс ва Ҳама қуршови ортидан энди Ҳалаб марказий қамоқхонасида даҳшатли қирғин содир этди: у ердаги шайтонларига қуролсиз маҳбусларни калтаклашни буюрди, шайтонлари шу қуролсиз маҳбуслардан қўрқишгани учун зиндонларида уларга қарши кўнгилларига нима келса, шуни қўллашиб, «РПГ» гранатасини отишди. Зирхга қарши мўлжалланган ушбу қурол билан қуролсиз, ҳатто пичоғи ҳам бўлмаган маҳбусларни портлатишди… Натижада, икки мард шаҳид бўлди, Аллоҳнинг изни ила шаҳид бўлган бу икки маҳбуснинг бири Абу Жаъфар Умар Усмон эди… Яна бир маҳбусга учта ўқ тегиб, икки оёғидан қон кетди, яна бошқа жароҳат олганларнинг қутилиб қолишларига умид қолмаганди, аммо уларга жангчи биродарлари ёрдам бериб, қамоқхонага отилиб кирдилар ҳамда замонанинг фиръавни ва намруди бўлган Асаднинг ёвуз аскарлари истибдодига якун ясадилар.

Бизга етиб келган хабарлар (уларга расмлар ҳам илова қилинган) илонлар ҳам пўст ташлайдиган даҳшатли ҳақиқатларни исботлаб ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг Суриядаги мусулмонлардан қанчалар нафратланишини яққол кўрсатиб турибди. Бунинг боиси, бу мусулмонлар Америкага қарамликни очиқдан-очиқ рад қилдилар, Америка малайи Башар ва минтақадаги бошқа малайларига шиддат билан қарши турдилар. Эрон ва унинг Ливандаги ҳизби, Ироқ Моликийси, Туркия Эрдогани ҳамда қолган араб ва мусулмон давлатлари ҳокимларидан иборат бу малайларни Шом қўзғолони шармандасини чиқарди. Аллоҳ улардан Ўз баракасини қийсин ва яхшилигидан маҳрум қилсин, бу золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!!

Эй қўзғолончилар, Шом қўзғолони ва Ислом дини ҳимоячилари!

Албатта сизлар у ерда золим кимсаларга суяниб, улар ҳақида яхши гумон қилган бир гуруҳ мавжудлигини яхши биласиз. Улардан бири Қатар вазири билан йиғин ўтказди, яна бири Ғарб элчилари ва вакиллари билан учрашди, яна бири эса Туркияга сизни «яраштиргани» келаётган қирғин ва вайронагарлик давлати элчиси Роберт Форд билан учрашишга ошиқиб турибди. Улар бу билан нимага эришишди? Уларнинг ўша золимларга суяниши билан Шом қўзғолони нимага эришди?! Улар Аллоҳ Субҳанаҳунинг:

«Зулм йўлини тутган кимсаларга таянманг, акс ҳолда сизга дўзах ўти етади ва сиз учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст бўлмайди, кейин сизларга нусрат-ёрдам берилмайди»     [Ҳуд 113]

деган каломини ўқишмаганми?! Бироқ биз орангиздаги динида бундай паст кетишни рад этган, коалиция ва унинг одамларидан юз ўгирган, Женева-1 ва Женева-2ни рад этган, қўзғолоннинг исломий бўлиб қолишида ва келажакда Сурияда Исломий Халифалик тикланиши йўлида маҳкам турган зотларни олқишлаймиз, Биз ҳамда Аллоҳ ва Росули учун холис турган кишилар уларни эҳтиром қиламиз, юксак қадрлаймиз, уларга сабот, Аллоҳ улардан бу дунёю у дунё рози бўлишини, ҳабибимиз Мустафонинг ҳавзи Кавсаридан то абад ташналик нималигини билмайдиган тарзда симиришларини тилаб дуо қиламиз. Ҳалаб қамоқхонасидаги мусулмонларга ёрдам бериб, уларни Аллоҳнинг ва динининг душманлари чангалидан қутқариб чиққан кишиларни ҳам ушбу дуомизга қўшамиз.

Муҳандис Ҳишом Бобо

Ҳизбут Таҳрир – Сурия вилояти

матбуот бўлимининг раиси

Суриядаги телефон рақами: +963956811947

Скайп телефони рақами: +35635500554

Skype: TahrirSyria

Электрон почта: media@tahrir-syria.info

Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here