4 ноябр куни бўлиб ўтган Мудофаа кенгашининг навбатдаги йиғилишида президент Алмазбек Атамбаев “Қирғизистонда сўнги 20 йил мобайнида коррупция шунчаки муаммо эмас, балки давлат бошқаруви усулига айланиб қолди”, – деди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги йиғилишда кўриб чиқилаётган лойиҳа ўн ойдан ошиқ вақт мобайнида яратилди. Коррупцияга қарши курашни ўнлаб вариантлари кўриб чиқилди. “Очиқ айтаман, коррупция билан курашиш учун ечим топаолмайман деб ўйлаган эдим. Аммо шуни айтишни хоҳлайманки, нима учун айнан мана шу лойиҳа самарали. Коррупция тўғрисидаги ишларни эскириш муддатини ошириш зарур”, – деди Атамбаев.
У коррупция билан кураш “ўйинчоқ эмас”лигини қўшимча қилди.
“Биз учун энг муҳими ҳаммани қамаш эмас, балки мамлакатда коррупция умуман бўлмаслиги учун тартиб ўрнатиш ва коррупцияга қарши курашиш”, – деди президент.
Туркистон:
Коррупция муаммоси янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ёки жазо чораларини кучайтириш билан хал бўладиган муаммо эмас, балки бу чоралар “йиртиққа ямоқ солиш” бўлиб, ботил тузум умрини узайтиради холос.
Агар Атамбаев ҳақиқатдан ҳам бу муаммодан қутулишни истаса, бу ва бошқа барча муаммоларни асоси бўлган бузуқ капиталистик низомдан тамоман юз ўгириши лозим. Чунки айнан мана шу тузум барча ишларни моддий манфаат устига барпо этиб, ўзи манфаатсиз деб хисоблаган барча нарсадан ҳеч иккиланмай воз кечади.
Шунинг учун ҳам болангизни боғча жойлаштиришдан бошлаб инситутда ўқитиб, ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашгунга қадар фақат пора билан хал бўлади. Пора эвазига ўқишга кирган ва пора эвазига ишга жойлашган кадр қилган чиқимларини ўрнини тўлдириш учун албатта пора олади.
Бу муаммони хал этишни бирдан бир йўли Ислом шариатини ҳаётга қайтариш ҳамда одамлар ўртасидаги алоқаларни манфаат асосида эмас, аксинча ҳалол ва ҳаром ўлови билан юргизиш билан бўлади.
Савбон Набий (саллаллоҳу алайҳи ва саллам”дан бундай деганларини ривояти қилади:
“Аллоҳ порахўрни ҳам, пора берувчини ҳам, иккаласи ўртасида воситачилик қилганни ҳам лаънатлади”.