Даъватчилар қонини қанчалар тўкишмасин, улар даъват йўлидан бир лаҳза ҳам чекинишмайди!!!

494
0

 01

 Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутувчи иккинчи Халифалик давлатини барпо этиш учун  Ҳизб ут-Таҳрир сафида золим Каримов режимига қарши фаолият олиб борган тошкентлик Салоҳиддинов Самариддин Сирожиддинович 35 ёшида мустабид қамоғида ўлгунга қадар қийноққа солинди.

Биродаримиз Самариддин (Аллоҳ уни мағфират қилсин) ёшлигидан ўз матонати, харакатчанлиги ва зеҳни ўткирлиги билан мактаб ҳамда Тошкентдаги Имом Ал-Бухорий номли диний институтдаги ўқиши мобайнида тенгдошларидан ажралиб турар эди. У мактабни олтин медалга, институтни эса қизил дипломга тугатган эди. Каримов режимининг бузуқлигини ва Ўзбекистон халқи қандай қаттиққўллик билан бошқарилаётганини англаб етгани учун Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий партиясининг ғоя ва интилишлари билан танишгач Ҳизб сафига қўшилди. Ўзини тўлалигича исломий турмиш тарзини қайта тиклашга бағишлади, Аллоҳ учун бу йўлда маломатчининг маломатидан, золимнинг зулмидан қўрқмай харакат қилди.

1999 йили Исломга душман бўлган қонхўр Каримов режими Самариддинни қўлга олди ва 17 йилга озодликдан маҳрум этди. Уни “Жаслиқ” қамоқхонасидан Зарафшонда жойлашган Уя 64/48 қамоқхонасига жўнатишди. Носоғлом ақлдан келиб чиқадиган усуллар билан маҳбусларни қийнаш ва тахқирлаш золим қамоқхонаси назоратчилари, жиноятчи режимнинг қуллари учун одат бўлиб қолган. Улар биродаримизни ўз эътиқоди, фикр ва ғоясидан қайтаришга харакат қилишди. Аммо ўзини Аллоҳга бағишлаган собитқадам инсон қатъияти олдида харакатлари чилпарчин бўлгач, уларнинг юраги кин-адоватга тўлди ҳамда биродаримизни жисмонан йўқ қилиш харакатига тушиб қолишди ва охири ўзларининг жирканч мақсадларига эришишди.

2013 йил 21 октябр ярим кечаси шаҳиднинг муборак жасадини Шайхонтохур тумани махсус бўлинмаси ходимлари ва участка нозири бўлган милиционер олиб келишди. Танада шиш ва жароҳат излари яққол кўриниб турар эди. Самариддинни охирги марта кўрган қариндошлари ва маҳбуслар, у мутлақо соғ бўлганлигини ва ҳеч нарсадан шикоят қилмаганини таъкидлашмоқда. Қариндошлари Самариддинни жасади ёриб кўрилгандаги экспертиза натижаларини талаб қилишди. Экспертизада ёзилишича, бош суяги синган, мия жароҳатланган ва бутун бадандаги суяклар синиб кетган. Ўз жиноятларини яшириш учун золим Каримовнинг хизматкорлари Самариддинни бомдод намози вақтида кўмишликни талаб қилишди ва жасадни ўзлари ювиб, қабр кавлашни таклиф қилишди. Қариндошлари ва яқинларини қамоқ билан қўрқитиб, жаноза намозига қариндошлари ва қўшниларини чақиришга йўл қўймай биродаримиз Самариддинни кўмишди.

Биз Қодир Аллоҳдан бу биродаримизни холис харакатини Ўзининг даргоҳида қабул қилишини, Қиёматда пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бир сафга қўйишини сўраб қоламиз. Оила аъзоларига эса Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Умматидан мана шундай мард, ҳақиқий мўмин йигитни тарбиялаб етиштирганлари учун унинг ўлимидан ғамгин бўлмасликни ва Аллоҳ уларга сабру жамил ато этишини ҳамда Қиёматда биродаримизнинг шафоатига муяссар қилишини сўраймиз.

 Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳид ўз аҳли байтидан етмиш кишини шафоат қилади”, – дедилар”. Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Ўз навбатида биз золим Каримовнинг хизаткорлари ва жаллодларига шуни эслатамизки, Аллоҳнинг ёрдами билан тез кунда Халифалик давлати барпо бўлади. Сизларда ўйлаб кўриш, мусулмонларга азоб беришни тўхтатиш учун имконият бор. Акс ҳолда, Халифалик давлати барпо бўлганидан сўнг на раҳм-шавқат бўлади, на Исломни ёйилишига душманлик қилувчиларни қаршиликлари ёрдам бермайди, қочиб қутулишнинг пайти бўлмай қолади. Қиёматда эса сизлар амалга оширган жиноятлар учун Аллоҳнинг қиладиган хисоби қаттиқ бўлади!

Аллоҳ Таало айтади:

 “Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши – азоби аламли ва қаттиқдир”  [11:102]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

26. 10. 2013 й.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here