Россия Кант базасида самолётларини икки баравар кўпайтиради

432
0

000

Россия билан Қирғизистон ўртасида эришилган шартномаларга мувофиқ, Қирғизистонда жойлашган Қант авиабазаси янада кенгайтирилади ва янги техника билан қайта таъминланади, унинг таркибига бир қатор ҳарбий объектлар киритилади.

“Новости” ахборот агентлигининг Россия ҳаво қўмондонлигига таяниб хабар қилишича, Россия Қирғизистонда жойлашган ўзининг “Кант” ҳарбий базасидаги ҳарбий самолётларини 2013 йилнинг декабригача икки баравар кўпайтириш ниятида.

“Россия ҳаво ҳарбий кучлари қумондонлигининг масъуллари жорий йилнинг охиригача Қирғизистондаги Кант ҳарбий базасидаги Россия ҳарбий самолётларини икки баравар кўпайтириш қарорига келишди”, дея маълум қилди Россия ҳаво қўмондони Виктор Свастинов.

Свастиновга  кўра,  эҳтиёжларга қараб бу ҳарбий базадаги россия ҳарбийларининг сони ҳам кўпайтирилади. Ҳозирда авиабаза ҳудудида православ черкови қурилиши ниҳоясига етай деб қолган.

Айни пайтда Қирғизистон НАТО билан ҳам ҳамкорлигини давом эттирмоқчи.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг юқори даража масъулларидан бири Бишкек НАТОга аъзо ўлкалар билан ҳамкорликларини кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эринес Оторбоев Бишкекда ўтказган матбуот конференциясида Қирғизистон НАТО билан ноҳарбий дастурлар, жумладан қуролли кучлар офицерларининг малакасини ошириш ҳамда нафақадаги ҳарбий кадрларнинг ижтимоий тикланиши ҳақидаги лойиҳаларда ўзаро ҳамкорликни давом эттириш учун ҳаракат қилаётганлигини билдирди.

Оторбоев Қирғизистон томони шунингдек, портловчи моддалар хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятларда хатарни камайтириш борасида ҳамкорликларни давом эттириш каби соҳаларда ҳам НАТО билан ҳамкорликларни давом эттиришга интилаётганини қўшимча қилди.

Туркистон:

Атамбаев, ўта қийин ахволда қолди. НАТО билан ноҳарбий алоқалар деганда хатто қайси холатларни назарда тутаётганини ҳам билмайди. Ахир бу ҳарбий блог бўлса, сиёсий уюшма эмас. У бечора, Россияни аччиғини чиқармайдиган барча сохадаги ҳамкорликларда демоқчи. Буни ҳам НАТОга эмас, АҚШга айтмоқчи.

Мустамлака 4 йўналишда ушлаб турилади. 1) сиёсий мустамлака 2) иқтисодий мустамлака 3) сақофий мустамлака 4) ҳарбий мустамлака.

Юқорида Қирғизистон раҳбарияти АҚШга, шуларнинг ичидан ҳарбий мустамлакачиликни Россияга берайлик, сен қолганларига харакат қил демоқчи. Воқеълик ҳам шуни тақаззо этади. Россия ҳарбий сохадан бошқаларини деярли эплай олмай қолди. Иқтисодимиз Хитойга боғланиб бораяпти. Сақофатимиз Исломийлашиш билан бирга Ғарблашиб бораяпти. Сиёсатимиз, ШОС, БМТ, ОДКБ, СНГ ва яна янги тузулиши кутилаётган Ипак йўли божҳона иттифоқи сингари ташкилотлар ўрталарида талаш холатда қолди. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here