Ҳизбут Таҳрирнинг Суриядаги матбуот бўлими

529
0

01

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»   [Нур 55]

Матбуот баёноти

Лавров Халифаликка ҳужум қилмоқда

«Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор

бўлди, қалбларидаги адоватлари эса янада каттароқдир»

2013 йил 27 сентябрда БМТ Бош Ассамблеяси йиғинида Лавров бундай дея огоҳликка чақирди: «Сурияда энг кучли қуролли гуруҳлар дунёнинг ҳар тарафидан келган экстремистлардан иборат жиҳодий гуруҳлардир. Улар амалга оширишга ҳаракат қилаётган мақсадларнинг демократияга алоқаси йўқ, мутаассиблик принципларига асосланган. Улар илмоний давлатларни ағдариш ва Исломий Халифалик давлатини барпо қилишни мақсад қилганлар». Йиғиндан чиққач, Суриядаги кимёвий қуроллардан халос бўлиш тўғрисида: агар Сурия қуролли мухолафати Халифалик давлати барпо этиш фикрида бўлмаса, Россия унинг ҳам «Женева-2»да иштирок этишига қарши эмаслиги тўғрисида баёнот берди.

Дарҳақиқат, Лавров Сурия ва минтақадаги кураш аслида ҳақ дин бўлган Ислом билан бузуқ илмоний ваҳший худосиз демократия ўртасида кетаётган ақидавий ҳазорий кураш экани ҳақида сўзлаб, бу кураш ҳақиқатини очиқ айтди. Ўзининг ва кек-адоватли Исломга, Халифаликка, жиҳодга қарши яширин ниятларини очиб қўйди. У ўзининг Исломга адоват қилишда Асаддан асло қолишмаслигини, Россия, Хитой, Ғарб ва «Исроил» Асад билан елкама-елка туриб мусулмонларни нишонга олаётганини очиқлади. Асад эркаклар, аёллар ва болалардан иборат мусулмонларга қарши ўзининг даҳшатли қирғинида ўшаларнинг қўллаб-қувватлови ва гижгижловига таянмоқда. Исломнинг Халифалик давлати барпо этишда гавдаланувчи ҳазорий лойиҳасига қарши куфрнинг бирлашиши бизга Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлини эслатади:

«Яқинда бу жамоа енгилиб, ортларига қараб қочиб қолишади!»                           [Қамар 45]

Ҳа, Шом заминида янграётган Халифалик шиорларини эшитиб Россия, Ғарб ва яҳудийларнинг капалаклари учиб кетди. Улар Халифалик ҳақидаги талабларнинг жиддийлигига ва унинг қайта барпо бўлиши муқаррарлигига ишонч ҳосил қилишди, шунинг учун уларнинг тинчи бузилди, унга қарши яширину ошкора уруш қилишдан ўзга ишлари қолмади! Улар унинг тикланишига йўл қўймасликка қанчалик уринишмасин, уларнинг бу уринишлари, инша Аллоҳ, беҳуда кетишга маҳкумдир.

«Ўшаларнинг макри аниқ беҳуда кетади»                                                              [Фртир 10]

Улар Аллоҳнинг нурини ўчиришга қанчалик уринишмасин, Аллоҳ эса Ўз нурини – гарчи кофирлар исташмаса-да – тўла ёйишни истайди. Аллоҳ Таоло айтади:

«Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, Исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлишади. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳлашмаса-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди. У (Аллоҳ) Ўз Росулини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар хохлашмаса-да – барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир»   [Тавба 32-33]

Аллоҳнинг изни ила, келаётган Халифалик заминидаги, Ислом диёрининг маркази бўлган заминдаги эй мусулмонлар!

Мусулмонларнинг динига қарши кечаю кундуз курашаётган Лавров ўзининг бу очиқ баёнотида худди Асад давлатининг расмий вакили сифатида кўринди. Чунки у Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилаётган жамоаларга очиқ-ойдин душманлигини билдирди. Айни вақтда, агар Сурия қуролли мухолафати Халифалик давлати барпо этиш фикрида бўлмаса, Россия унинг «Женева-2»да иштирок этишига қарши эмаслиги тўғрисида баёнот ҳам берди. Улар ҳам Сурия миллий коалицияси раиси Аҳмад Жарба каби кимсалардир. Аҳмад Жарба БМТ минбарида туриб ўша йиғиннинг ўзида «исломчи экстремистларни қўзғолонни ўғирлаш»да айблаб: «Уларнинг қўзғолонга алоқалари йўқ», деди. Унинг илмоний муаллими Мишел Кило ҳам Лавров каби бундай деди: «Бу ташкилотларнинг қўзғолонга қарши қилаётган ишларига енгил қараб бўлмайди… Ҳеч бир ҳолатда улар туғдираётган хатарлардан кўз юмишда давом этавериш асло мумкин эмас… Чунки бундан кўз юмиш ҳалокатли хатодир. Бу хатарга нисбатан режим билан зиддиятда бўлишни энг бирламчи мақсад деб биладиган фикратдан келиб чиқиб муносабатда бўлишнинг ўзи ҳам хатодир». Шубҳасиз, Ислом ва Халифаликка қарши бундай очиқ душманлик позицияси мусулмонлардан бунга қарши муносиб жавоб зарбаси беришни талаб қилади. Бунинг учун эса мусулмонлар ўзларининг етакчилари Росулуллоҳ r эканини, ўзларининг ўзгаришдаги тариқатлари шу зотнинг тариқати эканини, қўзғолондан мақсадлари рошид Халифаликни тиклаш эканини баралла эълон қилишлари лозим. Аллоҳ Таоло айтади:

«Мадина аҳли ва уларнинг атрофларидаги бадавийлар учун (жиҳодга чиқмай) Росулуллоҳдан қолишлари ва ундан юз ўгириб ўзлари билан овора бўлишлари жоиз эмас эди, зеро, Аллоҳ йўлида уларга бирон ташналик, ёки машаққат, ёки очлик етса ва кофирларни ғазаблантирадиган бирон қадам боссалар, ёки душманга бирон зиён етказсалар, улар учун бу ишлари сабабли, албатта яхши амал ёзилади. Зотан, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг амалларини зое қилмайди. Улар кичикми, каттами бирон инфоқ-эҳсон қилсалар ва (ғазот йўлида) бирон водийдан ўтсалар, албатта қилган энг чиройли амалларига яраша Аллоҳ мукофотлаши учун (буларнинг ҳаммаси) улар фойдасига ёзилур»                   [Тавба 120-121]

Муҳандис Ҳишом Бобо

Ҳизбут Таҳрир – Сурия вилояти

матбуот бўлимининг раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here