Қирғизистоннинг Иссиқ кўл вилояти Қоракўл шаҳрида 7 октябр куни бошланган митинг ва тўпалонлар, шу ишларга алоқадор бир неча томонлар вакилларини ташрифига сабаб бўлди. Жумладан, НАТОдан ҳамкорлик ва шерикчилик дастури бўйича сиёсий ҳамда сиёсий хавфсизлик бошқармаси директори Альберто Бин бошчилигида делегация ташриф буюрди. Бир вақтнинг ўзида Россиянинг Давлат ДУМАСИ федерал йиғинлар раиси С. Наришкин расмий ташриф билан келди. Шу куннинг ўзида КХШТнинг бош секретари С. Бардюжа етиб келди ва Атамбаев билан шошилинч музокара ўтказди.
Қумтордаги Senterra компанияси билан Қирғиз ҳукумати ўртасида тузилган янги шартномаларда 50% дан ҳар икки томон тенг ақцияларга эга бўлган эди. Халқ норозиликлари ана шу шартномалардан қониқмаганидан ва микрокредитлардаги адолатсизликлар кучайганидан бошланиб кетди. Халқ хатто илгари 100% акциялар SENTERRAда бўлганини ҳам билмайди. Уни шу кунгача бу ишлар қизиқтирган хам эмас. Демак унинг фавқулотда бу ишлардан ташвишга тушиб бораётганига нима сабаб бўлди?
Албатта, биринчи навбатда яшаш даражасининг ўта паст даражада эканлигида. Уларни ҳар қанақанги қувват арзимаган ақча билан хатто ҳаётларини гаровга қўядиган даражада таваккал қилишга олиб чиқа олади. Ўша қувватлар эса, АҚШ, Россия ва Хитой сингари катта ва бой давлатлар бўлиб, бизларнинг ахмоқ сиёсатчиларимизни ҳар бири ўз томонига сотиб олишди. Улар воситасида, бечора халқни заиф ҳолатларидан фойдаланиб, ўз манфаатлари йўлларида ҳар кўйга солишади.
Юқоридаги Қумтор масаласи ҳам, ҳудди АҚШнинг Манасдаги манфаатларидан келиб чиқиб уюштириб келинади. Бош вазир Ж. Сотволдиев Қумтор масаласидаги хисоботида айтганидек “ Қумторни миллийлаштиришимизга хатто SENTERRA ҳам қарши эмас, лекин шартнома бўйича лозим бўлган тўлов пулини Қирғизистон тўлай олмайди”, -деди. Демак АҚШ ўзига қарашли Канада компаниясини нима учун ўзи бурчакка сиқади деган савол ечимини топди. Бу ишда фақат Қирғиз давлатигина боши берк кўчага кириб бораверади. Демак бу АҚШнинг пуллари билан уюштирилаётган тартибсизлар бўлиб, олиб бораётган уюштирувчиларни фақат моддий манфаат бошқараяпти.
Россия расмийларини серқатнов бўлиб қолишгани ҳам, Атамбаевни хотиржам бўлишга ва илгариги Акаев ва Бакиевлар шу ишлардан қўрқиб ортга қайтиб кетишганидек қайтиб кетмасликка чақириб, хатто босим бериб бўлса ҳам ушлаб туришга интилишади. Илгариги президентлар, Акаев ГАНСИ авиабазасини очиб берган бўлса, Бакиев уни беркитишга ваъда бериб, сўнг ортга чекинган эди. Ҳар иккиси ҳам Россия ёрдами билан олиб ташланишди. Навбат Атамбаевга келди.
Демак бизлар кўтараётган муаммолар аслида бизларнинг манфаатларимиз эмас. Бизлар қон тўкиб алмаштираётган етакчиларимиз, аслида бизларники эмас. Улар ўз манфаатлари йўлида, биз оддий халқни ҳар кўйга солиб беришни ваъда қилишган. Илгаригилари ҳам ҳудди шундай қилишди, хозирда тахтда ўтиришибди ва ўзлари кетиб қолиш арафасида туришибди.
Лекин ҳокимиятни яна алмаштириш нима манфаат олиб келиши мумкин? Хеч қандай манфаат олиб келмайди. Тўғрироғи Қирғизистон халқига хеч қандай манфаат олиб келмайди. Балки жуда катта кулфатлар олиб келиши мумкин. Янги келаётганлари илгаригиларидан эслик эмас. Президент тўғри айтди – “ Қани Қумтор масаласида биз қилгандан кўра ортиқ бирор иш қила олсанглар, қилингларчи” . Муаммо кадрларда эмас, балки халқаро сиёсатда. Ундаги Қирғизистон сингари заиф давлатларининг тутган ўрнида. Дунё системасининг катта кучли давлатлар заифларини беъмалол хорлай оладиган шароитлар билан тузилганида.
Қирғизистонда осойишталик бўлар эди, агар шу кучли таъсирга эга давлатларнинг бирортасининг қизиқчилиги бўлганида. Илгари шундайлигидан тинч яшаб келинди. Охирги йилларда Афғонистон муаммоларига боғлиқ шу мувозанат бузилди. Минтақада бир неча кучли куфр давлатларининг манфаатлари қарама қарши келиб қолди. Уларнинг ҳар бири ўз холларича халқаро сиёсатга таъсир кўрсатиш қувватига эгалигидан, шу қувватларини Қирғизистонда кўрсата бошлашди. Бу минтақа учун хавфли вазиятларни пайдо қилади.
Муаммонинг ҳақиқий ечими нимада? Халқаро бузуқ системанинг тўғрисига ўзгартиришда. Яъни, бизларни қонимизни сўриш билан кун кўраётган демократияга асосланган капиталистик системани таг томири билан устимиздан улоқтириб ташлаш ҳамда Ислом динига асосланган системани олиб келиш билан эришилади. Шунда мусулмонлар ўз юртларида куфр устидан ғолиб бўлиб, оғир саноатларини ривожлантиришларида хозиргидек тўсиқлардан холи бўлишади. Ана шунда Қумторни ўз техникаларимиз билан хеч кимга муҳтож ва талан тарож бўлмасдан шошмай қазиб олабошлаймиз. Ҳамма муаммо ана шунга бориб тақалди. Бизларни саноатлашишдан сунъий тўсишди. Мақсадлари Қумтор каби бойликларимизни ўзимиз қайта ишлаш имконига эга бўлиб қолишимизни олдини олиш. Бунинг учун БМТ сингари ташкилотларни ўйлаб топишди ва ҳамма заиф давлатларни унга бўйинсундиришди. У эса дунёни учга бўлиб, қурол саноати ривожланган етакчи давлатлар, барча саноати ривожланган бой давлатлар ва хом ашё билан юқоридаги ҳар иккала турдаги давлатларни таъминлаб турадиган аграр давлатлар қилиб бўлди ва бу қарам давлатлар улар белгилаган йўналишларидан чалғимасликлари учун доим назоратда ушлаб келади.