ЎзА агентлиги тарқатган хабарда, Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида етук ва салоҳиятли кадрлар тайёрлаш, ёшларни эгаллаган касби бўйича иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Навоий вилоятида ҳам бу борада муайян ишлар амалга оширилаётир.
Жорий йилда вилоятда 13 минг 700 нафардан зиёд коллеж битирувчисининг бандлиги таъминланди. Бу борада, айниқса, йирик саноат корхоналари – Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийазот” ҳамда Навоий иссиқлик электр станцияси очиқ акциядорлик жамиятларининг ҳиссаси катта бўлмоқда. Хусусан, “Навоийазот” очиқ акциядорлик жамияти 300 нафардан ортиқ битирувчини ишга қабул қилди.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни истаган битирувчилар истиқболли бизнес лойиҳаларини ҳаётга жорий этишида тижорат банкларининг имтиёзли кредитларидан унумли фойдаланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятда ўтган давр мобайнида ёш тадбиркорларнинг ўз бизнесини йўлга қўйиши учун 7846,3 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди, – дейилади.
Туркистон:
Каримовнинг Ўзбекистонда олиб бораётган мустабид сиёсати натижасида хатто ОАВлари ҳам мавжуд воқеликни холис ёритишдан қўрқишади. Ўзбекистон ҳукуматини эълон қилаётган хисоботларини ва матбуотни кузатган киши, нахотки шу бўлаётган ўзгаришлар, ривожланишлар бизнинг ватанда бўлаётган бўлса деб, хаёлга толиши табиий.
Чунки мавжуд ҳолат тамоман буни акси бўлиб, оддий одамлар ишсизликни ўта даражада юқорилиги ҳамда мавжуд иш ўринларида иш ҳақини пастлиги сабабли рўзғор тебратиш умидида Россия ва бошқа давлатларга иш излаб чиқиб кетмоқдалар.
Бундай коллеж битирувчиларининг “бандлигини таъминланиши” вилоятлардаги фермер хўжаликлари ва ташкилотларга мажбурий равишда жойлаштириш хисобига бўлмоқда. Бундай иш берувчилар битта ўринга уч- тўтталаб “ишчилар”ни жойлаштириб, ҳукумат олдидаги ўзларини “мажбурият”ларини бажаришларига тўғри келади. “Ишга олинган” ёш мутахасис бу фермер хўжалиги ёки ташкилотда фақатгина қоғозда “банд” бўлади ҳамда ташкил этилган “иш ўринлари” тўғрисида юқорига хисобот жўнатилаверади. Шундай қилиб қарабсизки ҳукумат ҳар йили салкам миллионга яқин “иш ўрни”ни яратаверади.
O’zbekiston halqi ish bilan taminlangan desam hamma taajubga tushsa kerak.
Ha Karimov har yili butun halqni ish bilan taminlaydi
Bu-yoshi,jinsi va tajribasi va quvvatidan qatiy nazar majburiy pahta terishdir.
Buni Karimov “davlat rivojiga hissa qo’shish” deb atab bolalarning o’limiga yoki o’spirinlarni bir birini pichoqlash yohud qizlarning nomusi toptalishiga sabab bo’lyapti .
Karimovga Allohning lanati va alamli azoblari bo’lsin Amiyn.
Boshqa kufr malaylaru va tog’utlarga ham Allohning alamli azoblari bo’lsin Amiyn