Асад БМТ Хавфсизлик кенгаши қарорига итоат қилишга ваъда қилди

654
0

Bashar+Al+Assad+online-news+it1

 

Италиянинг RiaNews телеканалига берган интервьюсида, Сурия президенти Башар Асад БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча кимёвий қуроллар аслаҳахонасини йўқ қилиш қарорига итоат қилишини маълум қилди.

“Биз қарор хали Хавфсизлик кенгашига тақдим қилинмасдан олдин, кимёвий қуролларга эга бўлиш ва фойдаланишни таъқиқлаш тўғрисидаги халқаро келишувга қўшилганмиз”, – деди Асад. У кимёвий қуролларни йўқ қилиш жараёнини енгиллатиш Сурияни биринчи галдаги вазифаси деди, бироқ “техник муаммолар” борлигидан афсус билдирди. Сурия президенти сўзларига кўра, айрим кимёвий қуроллар омборига “террористлар иштирокида” бориш мушкуллигини ва бу аслаҳахоналардан қандай қилиб қутилиш мумкинлиги тушунарсизлигини, айтиб ўтди.

Шунингдек Асад, агар Сурия халқ шунга қарор қилса ўз ўрнини бўшатишга тайёрлигини билдирди, бироқ 2014- йилги сайловлардан сўнг. Президентнинг сўзларига кўра, “бўрон вақтида кемани ташлаб кетиш эмас, уни портга олиб бориш керак”.

Қарор БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзоси томонидан 28 сентябр куни бир овоздан қабул қилинган эди. Ҳужжатда Сурия ҳукумати қўйилган шартларга риоя қилмаган тақдирда кескин чоралар кўришлик ҳам кўрсатилган . Бироқ, Россия томонини қатъий талаби бўйича бу ҳар қандай ҳолатда ҳам хорижий ҳарбий аралашувни ўз ичига олмайди. Бунинг учун БМТ ХКни алоҳида қарори бўлиши зарур.

Шунингдек ҳужжатда Асад ҳукумати ва исёнчиларни тинч музокараларни бошлашга чақирув ҳам бор. БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг сўзларига кўра,  Хавфсизлик Кенгаши қабул қилган қарор “Сурия бўйича узоқ вақтдан бери кутилган биринчи умидбахш янгилик бўлди”.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here