Ёнилғи маҳсулотлари нархининг ошиши оддий одамларни хонавайрон қилиш ва кўплаб қашшоқлар келтирибни чиқариш

415
0

159236048

 

Ёнилғи маҳсулотлари нархининг ошиши оддий одамларни хонавайрон қилиш ва кўплаб қашшоқлар келтирибни чиқариш

Судан ҳукуматига одамлар бошига етган қашшоқлик, очлик, ҳаддан зиёд қимматчилик етмаяпти. Энди улар қўллаб-қувватловни олиб ташлаш, деган нарсани дастаклаб, ёнилғи маҳсулотлари нархини ошириш қарори билан қаршимизга чиқишяпти. Бензин нархини 66 %га, газолин нархини 73 %га, озиқ-овқат истеъмоли учун ишлатиладиган газ баллони нархини 67 %га кўтаришди. Бу ишларига «айни қўллаб-қувватлов камбағалларга бормай, бойларга кетиб қоляпти», «ёнилғи маҳсулотлари хорижга ташиб кетиляпти», каби баҳоналарни келтиришяпти.

Биз Ҳизбут Таҳрир – Судан вилояти аъзолари аҳлимизга қуйидаги ҳақиқатларни ёритиб берамиз:

Биринчидан: Ёнилғи махсулотлари нархини ошириш Халқаро Валюта Фонди қарорларига тўла итоат қилишдан ўзга нарса эмас. Зеро, Халқаро Валюта Фонди бу қарорларини шу йил май ойида бўлиб ўтган учрашувда Судан молия вазирига тиқиштириб, ёнилғи маҳсулотларидаги давлат қўллаб-қувватловини босқичма-босқич камайтириб, кейин бутунлай олиб ташлашга буюрган. Маълумки, молия вазири ўтган йил 3 декабрда: «Биз 2013 йил нефт маҳсулотларидан қўллаб-қувватловни олиб ташлашни ҳам, янги бирор солиқ ё божхона солиғининг солинишини ҳам асло гувоҳи бўлмаймиз», дея баёнот берганди. Бироқ Суданнинг кофир Ғарбга итоатгўй қул бўлган бу ҳукумати нима ҳам қила оларди?!

Иккинчидан: Албатта, балансдаги камомадга жавобгар ҳукумат, оддий фуқаро эмас. Ҳукумат ўзининг айбини унга юкламоқда. Судан жануби кофир Ғарб фойдасига юртдан ажраб олди, натижада одамлар нефт ва жанубдан келаётган бойликларнинг 75 %ини йўқотдилар.

Учинчидан: Нефт шаръан давлат мулки эмас, омма мулкидир, давлат бўлса уни ўз халқига халқаро баҳода сотиб ётибди. Термизий Абяз ибн Ҳаммол Мозинийдан ривоят қилади: «у Росулуллоҳ A олдиларига элчи бўлиб келиб, туз (кони)ни мулк қилиб беришни сўраганди, мулк қилиб бердилар. У кетгач, ўтирганлардан бир киши: унга нимани мулк қилиб берганингизни биласизми, сиз битмас-туганмас сувни мулк қилиб бердингиз, деди. Шунда Росулуллоҳ A уни қайтариб олдилар». Росулуллоҳ Aнинг ўзлари мулк қилиб берган туз кони тугамайдиган кўп нарса эканини билганларидан сўнг Абяз ибн Ҳаммолдан уни қайтариб олганлари, битмас-туганмас маъданни шахс ўзига мулк қилиб олиши дуруст эмаслигига далилдир, чунки у мусулмонлар оммасининг мулкидир. Шунинг учун ёнилғилар (бензин, газолин, газ каби) ва бошқа нефт маҳсулотларини фуқароларга ё айнан ўзини ёки харажатларини чиқариб олгандан сўнг хизматлар сифатида тақсимлаб бериш давлатнинг бурчидир.

Тўртинчидан: Судан кунига 130 минг баррел нефт ишлаб чиқаради, 100 минг атрофида истеъмол қилади. Молия вазири бундай деди: «Юртимиз кунига 130 минг баррел нефт ишлаб чиқаради, унинг шериклари борлиги учун улуши йилига 26 миллион баррел бўлиб қолган» («Саҳофа» 2013 йил 9 сентябр). Молия вазири тан олган ушбу рақамлардан кўриниб турибдики, Суданнинг соф улуши кунига 71 минг баррел бўлиб, у ҳукуматнинг мулки эмас, давлат фуқаролари мулкидир. Маълумки, хорижий ширкатлар билан бўлган нефт битимига шу ҳукумат имзо чеккан ва бу шаръан ботил битим бўлиб, айни ширкатлар Уммат молидан кунига 60 минг баррел талаб кетишяпти. Агар шундай қилинмаганда, ҳар кунги 130 минг баррел нефт юрт эҳтиёжига етиб ортиб қолган бўларди. Бу ҳукумат содир этган навбатдаги жиноят бўлиб, унинг тўловини оддий фуқаролар тўлашини истаяпти!!

Бешинчидан: Бу ҳукумат алдов ва хиёнат билан шуғулланяпти, шунинг учун нефт ишлаб чиқариш ва уни сотиш битимларини сохталаштириб кўрсатяпти. Молия вазири бундай деди: «Нефт ишлаб чиқаришимиз 300 миллион доллар қийматдаги киримлар билан кунига 150 минг баррелга етиши кутилмоқда» («Саҳофа» 2013 йил 9 сентябр). Ҳатто бу ҳукумат жанубни бўлиш масаласини тиқиштираётган пайтда кунига 118 минг баррел нефт ишлаб чиқараётганини, кунига 100 минг баррел истеъмол қилаётганини, шунинг учун жанубнинг бўлиниши Суданга салбий таъсир қилмаслигини айтди. Биз: ўтган уч ой ичидаги 236 миллион доллар атрофидаги жануб нефтидан олинган (баланс ташқарисидаги) экспорт фойдалари қаерга кетди? – деб савол берамиз. Маъқал ибн Ясор ривоят қилади, Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«مَا مِنْ وَالٍ يَلِي رَعِيَّةً مِنَ الْمُسْلِمِينَ فَيَمُوتُ وَهُوَ غَاشٌّ لَهُمْ إِلاَّ حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ»

«Қайси бир волий мусулмон фуқарони бошқарса ва уларни алдаб юриб шу ҳолда ўлиб кетса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади». Росулуллоҳ A яна бундай дедилар:

«لِكُلِّ غَادِرٍ لِوَاءٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُرْفَعُ لَهُ بِقَدْرِ غَدْرِهِ أَلاَ وَلاَ غَادِرَ أَعْظَمُ غَدْرًا مِنْ أَمِيرِ عَامَّةٍ»

«Ҳар бир ғодир (алдамчи ғаддор) учун қиёмат куни бир байроқ бўлади. У унинг қанчалик ғаддорлигига қараб кўтарилади. Огоҳ бўлингки, омма амиридан кўра катта ғаддорлик қилган ғодир бўлмайди».

Олтинчидан: Ҳукуматнинг бу қўллаб-қувватлов камбағалларга бормай, бойларга кетиб қоляпти, деган гапи субутсиз тубан гап. Чунки транспортировка ҳаққи товарлар нархига қўшиб юборилади ва уни бой ҳам, камбағал ҳам тўлайди. Билъакс, ҳукумат татбиқ этаётган низомнинг ўзи оддий одамларни хонавайрон қилиб, қашшоқлик ва қашшоқларни келтириб чиқаряпти, чунки товар ва хизматларга солинадиган солиқлар, божхона солиқлари фақат камбағаллар елкасига тушади, унинг фойдаларини эса ҳукумат манфаатлари учун бойлар қўлга киритишади. Шунинг учун очкўз капиталистик низомни татбиқ этаётган кимса камбағаллик ва камбағаллар ҳақида умуман гапирмасин!!

Эй Судан аҳли!

Бизнинг золим капиталистик низомни татбиқ этилишига сукут қилиб туришимизнинг ўзи ҳокимларимизни биздан қўрқмайдиган қилиб қўйди, ҳатто улар бизга провокация қиладиган ва таҳқирлайдиган, кейин эса турмушимиз борасида бизга тазйиқ ўтказадиган бўлиб қолишди. Шундай экан, биз агар турмушимизда хотиржамликни, динимизда саломатликни, охиратимизда нажот топишни истасак, Аллоҳга қайтайлик, бу золим тузумни йўқ қилиб, ўрнига тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлати соясида Ислом тузумини барпо этайлик. Халифалик давлати мусулмонлар юртида қушлар оч қолибди, деб айтилмаслиги учун тоғлар устига буғдой сепади.

Ҳизбут Таҳрир                                                                                         

18 зул-қаъда 1434ҳ

Судан вилояти     24 сентябр 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here