Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг навбатдаги саммитида Россия президенти Владимир Путин Суриядаги фуқаролар уруши Марказий Осиёга ҳам ёйилишидан огоҳлантирди.
“Бу мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган босмачилар тўдалари ўзидан-ўзи пайдо бўлмаган ва ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетмайди. Террорчиликнинг бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга кўчиб ўтиши тўла реалдир ва ҳар бир давлатнинг манфаатларига таҳдид солиши мумкин” деди Путин.
Вазиятни кузатиб бораётган мутахассисларнинг айтишича, 2014 йилдан кейин бу минтақаларда вазият кескинлaшиши мумкин.
Шу боис Россия президенти Владимир Путин Афғонистон-Тожикистон чегарасида ҳимоя халқасини тузишни таклиф этди. Шунга кўра, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти аъзолари 2014 йилда НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши муносабати билан афғон-тожик чегарасини мустаҳкамлашга киришади.
Сиёсатшунос Дмитрий Сусловнинг фикрича, Афғонистонда вазият ҳақиқатан издан чиқиб кетса, аланга Марказий Осиёнинг иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан мураккаб минтақаларига ёйилиб кетади.
Марказий Осиё бўйича эксперти Леонид Гусев “бунинг оқибатидан Худо сақласин”, дейди Озодликка берган интервьюсида.
“Ҳақиқатан ҳам, мен суҳбатлашган кўплаб ҳарбий таҳлилчилар можаро Сурия ташқарисига ёйилиб кетса, у ердаги исломий гуруҳлар Кавказ ва Марказий Осиё чегараларига кўчиб ўтиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Суриядаги аланга нотинч қолаётган Ироқ, умуман, Яқин Шарқ мамлакатларига ўтиб кетишидан Худо асрасин. Қолаверса, 2014 йилда Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши бунинг устига-устак детонатор вазифасини бажариши мумкин”, дейди Гусев.
Туркистон:
Ха юқоридаги сиёсий тахлилчиларнинг айтаётган вахималарининг эхтимоли йўқ эмас. Лекин бу Путиннинг сиёсий доирасининг манфаатидан келиб чиқиб фикрловчи гурухларнинг фикри.
Асосий муаммонинг пайдо бўлиши ва унинг бартараф этиш йўллари, Путин ва унинг хамфикр тахлилчилари томонидан яширилади.
Аслида муаммо Путин ва у бошқараётган Россия империясининг ўзида. У бу муаммоларни суний кучайтираётиб, хақиқатда аланга ёқиб юбориши мумкунлигини тасаввур қилолмаяпти. Чунки уни хозирги вазиятда фақат Россия федерацияси бирдамлигини сақлаб қолиш учун, Ўрта Осиёни ушлаб қолиш масаласи қизиқтиради. Сурия унинг халқаро сиёсатга таъсир кўрсатиб туришдаги охирги стротегик нуқталаридан бўлган бўлса, М Осиё уни Хитой ва ЕИга нисбатан иқтисодий стротегиясини ушлаб туришидаги асосий мустамлака ерлари хисобланади. Ортида Масква турибди деган иборани ишлатиш мумкин.
Шунинг учун Путин ўзини, тоборо бурчакка сиқилиб бораётган каламушдек тута бошлади. У хатто ўзи айтаётган вахималарни, вазиятга кўра балки ўзи ташкиллаштиришни хам реъжалаштираётгандир. Биз уни Андижон воқеаларида Каримовнинг хамкори бўлганини ва Ош воқеасида Отунбаева унинг командасини бошқарганини жуда яхши биламиз.
Демак бизлар яшайдиган минтақаларнинг тақдири, Россия ва яна у каби бошқа куфр катта давлатларининг манфаатлари остида кўп ишларни бошидан кечириши мумкин эканда. Шуларнинг барчасидан аниқ хабардор бўлиб туриб етакчи рахбарларимиз, фақат ўзи ва оиласи билан бирга осоишталигини ўйлаб, юқоридаги ифлосгарчиликларга йўл қўйиб беришади. Нахотки биз халқ, хақиқий салтанат эгалари бўла туриб, бу каби ифлосларга, бизларнинг манфаат ва осоишталикларимизни, куфр катта давлатлари манфаатларини сақлаш йўлларига гаровга қўйиб юборишларига қўйиб берамиз?