Сурияда аёллар ва болаларнинг қирғин қилинишини қоралаб ва уларнинг исломий бошқарув учун олиб бораётган курашларини қўллаб-қувватлаб Лондонда ўтказилган аёллар норозилик юришида мингдан ортиқ шахс қатнашди

1183
0

01

Ҳизбут Таҳрирнинг Британиядаги матбуот бўлими

Матбуот баёноти

2013 йил 22 сентябр якшанба куни Ҳизбут Таҳрир Лондонда Сурия аёлари ва болаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида аёллар юриши уюштирди. Юришда 1200дан ортиқ аёллар ва болалар қатнашдилар. Бир гуруҳ болалар қўлларида тобут билан Сурия режими тарафидан ўлдирилган болалар ва гўдаклар акс эттирилган қўғирчоқлар кўтариб олган ушбу юриш Паддингтон Гриндан бошланиб, Эдгуэр йўли бўйлаб Сурия элчихонасига етиб борди. У ерда Ҳизбнинг бир неча аёллари маъруза қилдилар. Британиянинг турли шаҳарларидан келган юзлаб муслима аёлларнинг болалари билан Лондон кўчаларида оқиб келишлари жуда таъсирли манзара касб этди. Улар ушбу юксак тадбирда иштирок этиб, Суриядаги аёллар ва болалар чекаётган машаққатларга нисбатан жамоатчилик онгини очиш учун ҳамда суриялик аёлларнинг илмоний золим Башар Асад режимини қулатиш ва юртларида Исломий Халифалик давлати барпо этиш учун бўлган курашларига, шу мақсадда жонларини фидо этишларига нисбатан ҳақиқий қўллаб-қувватлов изҳор этиш учун шимол ва ғарбдан шарқ ва жанубга йўл олдилар. Дарҳақиқат, бу юришда қатнашган аёллар Суриядаги қирғинни, исломий юртлар ҳокимларининг бу қирғинни томоша қилиб, қўл қовуштириб ўтиришганини, у ердаги аёллару гўдакларнинг покиза қонларини ҳимоя қилиш учун армияларини ҳаракатга келтирмай, бундай қатли омнинг сурункали давом этилишига йўл қўяётганларини қаттиқ қораладилар. Шунингдек, иштирокчи аёллар Ғарб, БМТ ва ажнабий давлатларнинг аралашувига ҳам ўз норозиликларини билдирдилар. Чунки улар бу давлатларнинг бунга ўхшаш аралашувлари исломий оламда бир тоғутни иккинчи тоғутга алмаштириш билан бўлиши тарихдан мерос эканини яхши биладилар. Аксинча, юриш қатнашчилари исломий армияларимизга Суриядаги биродарлари ва опа-сингиллари жонларини мудофаа қилиш ҳамда Ислом оламида Халифалик барпо этишга бўлган даъватга нусрат-ёрдам бериш йўлида дарҳол сафарбар бўлишлари учун кучли нидо йўлладилар. Бир вақтнинг ўзида, Лондон кўчаларилда кўплаб одамлар аёлларнинг Исломни сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун бўлган бундай ажойиб намойишларини даҳшат билан кузатишди.

Ҳизбут Таҳрирнинг Британиядаги аёллар матбуот вакиласи Шаҳона Хон буни қуйидагича изоҳлади: «Ҳизбут Таҳрир ушбу юришни Суриядаги аёллар ва болаларнинг икки ярим йилдан буён бутун дунё жамоатчилиги кўз ўнгида илмоний тоғут Башар Асад режими қўлида бошдан кечираётган ваҳшиёна қирғинлари, қийноқлари ва вайроналарига раддия сифатида уюштирди. Биз шундай юриш уюштирилишига жуда муҳтожлик сезаётгандик. Биринчи мақсадимиз, Британиядаги муслима аёлларнинг Сурия кризисига нисбатан Ғарб давлатлари аралашувини бирор шаклда бўлса ҳам рад этаётганларини бутун дунёга кўрсатиб қўйиш. Чунки биз биламизки, бунга ўхшаш аралашув инсонларга ғамхўрлик қилиш ўрнига Ғарб ҳукуматлари манфаатларига хизмат қилсин учун Асад ўрнига бошқа бир малайни осонгина алмаштириб қўяди. Бундан ташқари, бу аралашув Суриядаги мусулмонлар қўзғолонини ҳам, уларнинг ўз юртларига бўлган исломий интилишларини ҳам бўғизлаб ташлайди. Иккинчи мақсадимиз, Суриядаги опа-сингилларимизнинг ўз юртларида Халифалик давлати барпо этиш йўлида олиб бораётган исломий курашларини қўллаб-қувватлайдиган Британиянинг барча томонларидаги жуда кўп сонли муслималарни намойиш қилиб қўйиш. Сурия элчихонаси олдида бир неча аёлларимиз сўзга чиқиб, мусулмонлар ўртасини жамлаб турувчи ўхшаши йўқ биродарлик алоқаси ҳақида, бинобарин, уларнинг ака-ука ва опа-сингиллари қони тўкилишини тўхтатиш йўлида фаолият қилишдек исломий масъулиятлари ҳақида сўзладилар. Шу билан бирга, Британиядаги муслима аёлларнинг Сурияда ва бутун Ислом оламида ҳақиқий сиёсий ўзгаришга муҳит яратишга ёрдам бериш борасидаги роллари ҳақида ҳам сўз юритдилар. Сўзга чиққан аёллар ҳозир бўлган аёлларни Сурия мусулмонлари даъвати ҳақидаги тушунчаларини янада яхшилаш ва уни қўллаб-қуватлашлари учун ўз оилаларига, Британия ва бутун дунёдаги дугоналарига, хусусан, исломий армиялар сафидаги танишларига бугунги учрашув ҳақида қай восита билан бўлса ҳам фикр беришга тарғиб қилдилар.

Ушбу улкан юришимиз ҳақидаги нашра ва видеолавҳа 40дан ортиқ давлатда фаолият олиб бораётган Ҳизбут Таҳрир аъзолари тарафидан ўз жамиятларига, жумладан, нуфузли кишилар ва ҳарбий хизматчиларга тарқатилади. Шунинг учун Ҳизб олиб бораётган оламшумул ҳаракатга бизнинг бу юришимиз ҳам хисса қўшиб қолади, деган умиддамиз. Токи, бугун дарё бўлиб оқаётган қонларга тезроқ чек қўйишга ўзаро кўмаклашайлик ҳамда Суриядаги аёллар ва болаларга адолатли исломий бошқарув остидаги янги келажак қурайлик. Зеро, бундай бошқарув бу аёлларимиз эътиқодларини ўзида гавдалантиради, уларнинг эҳтиёжларини сидқидилдан қондиради, қонлари ва номусларини ҳимоя қилади, ўтган ўнлаб йиллик золим мустабидлик ортидан уларни хавфсиз, илғор, тўкин-сочин ҳаёт билан таъминлайди. Биз Ҳизбут Таҳрир – Британия аёлларининг Суриядаги опа-сингилларимиз йўлидаги фаолиятларимиз фақат шу юриш билан ниҳоя топмайди, балки у ердаги мусулмонлар машаққатлари ҳақидаги онгни янада кучайтириш ва минтақада кетаётган Ислом учун курашни қўллаб-қувватлаш йўлида Британиядаги исломий диаспора орасида ўз фаолиятимизни давом эттирамиз.

Ҳизбут Таҳрирнинг Британиядаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here