Хитой хукумати охирги пайтларда мусулмонларга қарши курашни кучайтираётганининг боиси нимада?

866
0

images-33

Туркистон:  Хитой хукумати охирги пайтларда мусулмонларга қарши курашни кучайтираётганининг боиси нимада?

Эътибор бераётган бўлсак, шу йилнинг рамазон ойидан бошлаб Хитой давлати, терроризмга қарши курашни айнан Қашқар автномлигида кучайтирди. Лекин у бу курашни бугун ёки бир неча ой илгари эмас, балки Қашқарни ўзига автоном қилиб олган кундан бошлаган. Бу кураш уларни мустамлака килиш учун эмас, чунки уларнинг ўзи мустамлака Хитой учун.

Уйғур халқини, ватан озодлиги учун деган шиорлар билан кўтаришга уруниб, бир неча харакатлар мувоффаққиятсизликка учратди. Хатто Исломий харакатлар хам аста секин мамлакатни тарк этиб фаолиятларини тўхтатишди. Натижада минтақада иқтисодий манфаатлар жадаллаштирилиб, халқ ичида Ислом мафкурасига бўлган эътибор заифлаша бошлади. Энди хукумат, Исломни хатто урф одатларини ушлаб келаётганларга қарши уруш очишга журат қила бошлади. Улар бизнинг энг нозик жойларимизга, номусларимиз бўлган аёлларимизни рўмолларини кўчада тортиб ечиб ола бошлашди. Унга қаршилик қилишга уринган махрамларини эса, мусулмонлар қўллай олишмади. Уларни топган дунёлари, эришган мансаблари, уларни Оллохнинг олдидаги мажбуриятларини бажаришдан тўсди. Бу эса умматнинг мафкуравий заифлашганидан далолат беради.

Демак мустамлакачи куфрнинг хаммаси, бизларга қарши курашда аввал мафкурамиздан узоқлатиб, сўнг бир чеккадан қира бошлайди. Воқеъда бу каби ишларни Ўзбекистонда кўрдик. Ислом уламолари ва баъзи мусулмонлар, нафақат куфр давлати зулмларига сукут қилиш, хатто бир бирларини унга топшириб беришгача бориб етишди. Охир бирин кетин уларнинг ўзларининг навбатлари хам келди.

Мафкуранинг қуввати шундаки, у инсонни зулмга сукут қилаётганида, унга шу иши учун охиратда оладиган жазосини эслатади. Инсон харом амали эвазига шу дунёда оладиган мукофот билан, охиратда кутаётган жазони солиштиради ва ақидага бўлган қаноати уни тўғри ечим қабул қилишга ундайди. Шу қувват, халқнинг қай даражада қамраб олгани, бошқача айтганда исломий урфлар халқ ичида қанчалар ривожлангани куфр етакчилари томонидан доим кузатилади. Агар қувват кучли бўлса, уни заифлаштириб олгунча моддий босимлар кечиктирилиб турилади.

Хитойдаги ахволга қайтсак. Бошқа исломий юртлардан унча фарқ қилмайди. Барчамизнинг муаммоларимиз бир. Исломни Мабдаъ сифатида тушуна олмаётганимизда. Ислом мафкурасининг асосий вазифаларидан бири, бизларга Мабдаъ яъни Оллох Исломни бизларга хар бир ишимизни ечиб берадиган тузм қилиб юборди. Биз уни ўз ўрнига қўйиш учун харакат қилишдан масуълмиз. Бу иш Оллохнинг нусратига боғлиқ эканлигидан, биз нусратга лойиқ хаёт кечиришга қаттиқ харакат қилишимиз вожиблигини тушунтиришдан иборат.

Демак Хитойдаги мусулмонларнинг муаммолари хам унинг ечими хам, Ислом мафкурасининг кувватига бўлган эътиборни кучайтирилишига боғлиқ. Умуман ислмий юртларининг барчасида хам масала шундек.

Шундан келиб чиқиб Хизб ут Таҳрир, дунё бўйлаб минтақаларда исломий урфларни ривожлантириш учун фикрий ва сиёсий кураш олиб бормоқда. Чунки у ўз олдига Исломни хаётга халқ ёрдамида қайтаришни мақсад қилиб қўйган. Халқ эса фақат золимларнинг зулмларига қарши сиёсий курашлар олиб бориш билан уйғонади.

1 COMMENT

  1.   ЭЙ АЛЛОХИМ! УЗИНГ ХАР ИШГА КОДИРСАН ХИТОЙ ЭШИКЛАРИНИ МУКАДДАС ИСЛОМ МАФКУРАСИ ДАЪВАТИ УЧУН ОЧГИН! СЕН ХИТОЙ ХУКУМАТИДАН КУЧЛИРОК ВА МАККОРРОКСАН. АМИЙН!!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here