Покистон АҚШдан учувчисиз самолётлар ҳужумини тўхтатишни талаб қилмоқда

542
0

dron_uav4tf3_1328107484_resize

 

БМТнинг Хавсизлик кенгашига йўллаган мактубида Покистон мамлакатни шимолий- ғарбидаги АҚШнинг учувчисиз самолётлари ҳужумини дарҳол тўхтатишликни талаб қилди.

 “Учувчисиз самолётларини ҳужуми бизнинг мустақиллигимиз, халқаро, инсоний ва ижтимоий ҳуқуқларимизни бузмоқда ҳамда инсоний қурбонларга олиб келиб, терроризмга қарши ҳамкорликдаги харакатимизга раҳна солмоқда. Биз ҳужумларни тўхтатишликка чақирамиз. Бу муаммони ҳал этиш учун дарҳол музокараларни бошлашимиз зарур”,- дейилади Покистонни Хавсизлик кенгашидаги доимий вакили Маъсуд Хонни аризасида.

Учувчисиз самолётлар ҳужуми масаласини кўтариш қарори Покистонни етакчи партиялари иштирокида бўлиб ўтган умумпартиявий йиғинда қабул қилинган эди.

Британиянинг “Журналистик тадқиқотлар бюроси” нотижорат ташкилоти хабар қилишича, 2004- 2013 йиллар оралиғида учувчисиз самолётлар ҳужуми натижасида 2,6 мингдан 3,4 мингтагача одам қурбон бўлган, улардан 470 – 890 тасини тинч аҳоли ташкил этади.

1 COMMENT

  1.    ШУ КАТОРДА АМЕРИКАГА ХИЗМАТ КИЛИШНИ ХАМ ТУХТАТИШ КЕРАК. КИДАТЬ КИЛИШИНИ КУТИБ ТУРМАСДАН. ДЕНГИЗДАН ОБ-ХОВОНИ КУТИБ БУЛМАГАНИ КАБИ ДУШМАН НОМЕР-1 ДАН ЯХШИЛИК КУТИЛМАЙДИ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here