“Уламоларнинг гўшти заҳарлидир”, деган пардани йиртмоқдалар

610
0

0

Барак Обама Сурияга қарши ҳарбий амалиёт бошлаш учун АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар бўйича қўмитасидан оқ фотиҳа олди. Энди бу масала келаси ҳафтада Вакиллар палатасининг умумий мажлисида овозга қўйилади.

Лойиҳага кўра, Сурияга аскар жўнатишни назарда тутилмайди, фақат 60 кунлик ҳаво ҳужумларига рухсат берилади. Агар зарурат туғилса, операция яна бир ойга чўзилиши мумкин.

Обама маъмурияти Башар Асадни жиловлаш учун бу ишга қўл ураётганини таъкидлаётган бўлса-да,  бироқ бир оз сиёсатдан хабари бор ҳар бир мусулмон АҚШ ва Европанинг кўзлаган асл мақсади Асадга зарба бериш эмас, балки мужоҳидларнинг ғалабаси олдига тўсиқ қўйиш эканлигини англаб, бу ҳужумни рад этмоқда.

Аммо оддий мусулмон эмас, баъзи забардаст уламоларнинг куфр томонига ўтиб олиши ўта ачинарлидир. Куни кеча Ислом уламолари кенгашининг раиси доктор Юсуф Қарзовий АҚШ бошчилигидаги Ғарб кучларининг Сурияга ҳужум уюштиришини қўллаб қувватлашини маълум қилди.

Шайх Қарзовий Қатар пойтахти Дохада қилган жума кунги хутбасида АҚШ ҳужумни ёқлашини билдириб, “Албатта Аллоҳ Таоло Сурияда ўлдирилган юзлаган кишилар учун қасос оладиган кишини чиқариб қўяди”, деди. Сўнгра дуо қилиб Аллоҳ Таолодан “уларга қилган ишларига яраша жазо беришни” сўради. “Улар шу ҳужумга лойиқ”, деди Асад кучларига ишора қилиб.

Баъзан Уламолар бундай баёнот билан чиқиб, ўзлари даъво қилаётган “уламоларнинг гўшти заҳарлидир”, деган пардани йиртиб ташлайди. Худди мисрда мусулмонларни қатл қилиш учун Ас-Сисийга фатво берганларидек. Машҳур Ислом уламосининг куфрдан нажот кутиши қандай изоҳлаш мумкин?!

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here