Генерал Жозеф: НАТО 2018 йилгача Афғонистонда қолади

481
0

images

 

Маълумки, АҚШ Президенти Барак Обама 2014 йил охирига қадар Афғонистондаги уруш  якунланишини эълон қилган. Аммо кейинги пайтларда унинг қарорига зид баъзи бир фикрлар олға сурилмоқда. Франс Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, НАТОнинг Афғонистондаги қўмондони, АҚШ генерали  Жозеф Данфорд Афғонистондан келиши мумкин бўлган хавф-хатар Оқ Уй расмийларининг хавотирига сабаб бўлаётганлигини англатиб, НАТО ҳарбийларининг аксарияти 2018 йилгача АҚШ қўмондонлиги остида Афғонистонда қолишини билдирди.

Генерал Жозеф Лондонда чоп этиладиган Горидиан газетасига интервью бериб, Афғонистон армияси хавфсизлик ва осойишталикни таъминлаш учун яна беш йил НАТОнинг ёрдамига эҳтиёж сезишини маълум қилди. У сўзларига кўра, Толибон билан тўқнашувларда Афғон армияси ва полицияси аъзоларидан жуда кўпчилиги ўлдирилмоқда, шунинг учун Афғонистон куч ишлатар тузилмаларининг мамлакат хавфсизлигини таъминлай олиш салоҳиятини шакллантириш учун камида беш йил керак бўлади.

Бироқ Афғонистондан олинган хабарларга кўра, нафақат Афғон армияси, балки АҚШ ҳарбийлари ҳам шу кунларда яхшигина талофатларга дуч келмоқда. Ўтган ойнинг охирида бўлиб ўтган жангда 21 афғон ҳарбийси ҳалок бўлган бўлса, НАТОга қарашли ҳарбийлардан 78 аскар ҳалок бўлган. Бу эса афғон аскарларига солиштирганда НАТОнинг толофати бир неча баробар кўп эканлигини англатади.

Сал аввалроқ АҚШнинг НАТОдаги собиқ элчиси Курт Волкер ҳам АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан буткул олиб чиқилишининг оқибатлари аянчли бўлишидан огоҳлантирган эди.

 

Туркистон: Афғонистон масаласи, тўғрироғи у ердаги куфр муаммоси, қастдан матбуот марказлар эътиборидан четда қолдириб борилмоқда. Яқин Шарқ масалалари қурчиб боришидан, дунё матбуотини Афғонистонда бўлаётган ҳодисалардан тўса бошлашди. У ерда юқоридаги ва ундан ҳам баттар талофатларга учрашаётганидан ташқари, сиёсий ва ҳарбий томонлама худди тузоққа тушган ҳайвонни эслатувчи вазиятга тушишган. Мустамлакачилар ўзларининг қўл остидаги мамлакатлари олдида заифликларини яшириш мқсадида, ўзларини дам олиб ётган ҳайвондек кўрсатишга уринадилар.

Лекин бу ҳайвонларнинг аҳволи оғир. АҚШ Афғонистондан чиқиб кетишни жуда хоҳлаганида ҳам, ҳозирги вазиятда чиқиб кета олмайди. Унинг Афғонистонни тарк этиши, бира тўла дунё етакчилигидан воз кечиб чиқиб кетиши билан бир пайтда амалга ошади. Негаки куфр олами ўз етакчисининг бу хатосини тўғриламай, минтақани шу аҳволда ташлаб қочишини кечирмайди. Бу етакчи эса, худди ботқоққа чўкиб бораётган ҳайвонни эслатади. У ҳаракатини кучайтиргани сари баттар чўкаверади. Шунинг учун у ҳаракатларини халқаро матбуотдан яширишга урина бошлаган. Хатто мусулмонларнинг унга ёки Карзайга нисбатан олиб бораётган ҳаракатларини  қоралаб, террористлар дейишдан хам ўзини тия бошлади.

АҚШ ўта заиф ва уруш кўрмаган давлат. Унинг халқи дунё етакчилигини ушлаб қолиш эвазига кўп қурбон бера олмайди. Давлати эса, халқи билан ҳисоблашишга мажбур. Бундан ташқари, Капитализмнинг асоси манфаат эканлигини инобатга олсак, дунё етакчилигидан келадиган манфаат, уни ушлаб туриш эвазига кетаётган харажат ва қурбонлардан қимматга туша бошлади. Бу эса АҚШни узлатга қочиш масаласи ҳақида фикрлашга олиб бориши табиий.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here