Сурияга қилинган зарба АҚШнинг қайси миллий хавфсизлигини ҳимоя қилади?

572
0

images

АҚШ президенти Барак Обама Америка халқига қайси ҳуқуқий асосларга таяниб Сурияга қарши ҳарбий амалиёт содир этилиши мумкинлигини аниқ қилиб тушунтириб бериши лозим. Бу ҳақда чоршанба куни АҚШ Конгресси вакиллари палатаси раиси Джон Бейнер давлат раҳбари номига йўллаган хатида айтилади.

“Сизнинг қуидаги ҳолларни тушунтириб беришингиз ўта зарурдир: куч ишлатиш қайси омилларга асосланиб ҳуқуқийлик нуқтаи назаридан оқланишлиги мумкин бўлади ва қандай қилиб бу нарса Конгресснинг (уруш эълон қилиш) конституцион ҳуқуқи билан келишилади, – такидлаган республикачилар етакчиси. – Қандай қилиб Сурияга қарши ҳарбий амалиёт АҚШ мақсадлари ва вазифалари рўёбга ошишлигини таъминлаб беришини ва қанчалик у сизнинг умумий сиёсатингизга мос келишини аниқ ва тўғри маънода тушунтириб беришингиз зарур.  Мен сизни бош қўмондон сифатида америка халқига ва Конгрессга тушунтириб беришингизни сўрайман: Қандай қилиб кутилаётган (Сурияга қарши) ҳарбий амалиёт АҚШ миллий хавфсизлигини таъминлай олади, Америкага бўлган ишончни сақлай олади ва келгусида кимёвий қурол қўлланилишлигини тўхтата олади?”.

Давлат иерархиясида президентдан ва вице-президентдан кейинги учинчи шахс хисобланган Бейнер ўз хатида Обамани яна шундай саволларга жавоб беришини сўрайди: Сурияга куч қўллаган чоғда АҚШ администрацияси қандай натижаларга эришишликка ишонмоқда? Агар зарбалар кутилган натижани олиб келмаса, қўшимча ҳарбий ҳаракатлар қилинадими? Ҳарбий амалиётнинг мақсади Асадга кимёвий қурол қўллашига йўл қўйилмаслигига қилинадиган ишорами ёки администрация кучлар мувозанатини мухолифатчилар фойдасига ўзгартиришни хоҳламоқдами? Асад кучлари АҚШ манфаатлари сирасига кирувчи нишонларга ёки унинг минтақадаги иттифоқдошларига қарата жавоб зарбаси бериб қолгудай бўлса, бу ҳолга администрация тайёрми? Агар Сурияга қилинган ҳарбий зарбалар Эрон, Россия каби ҳорижий державалар манфаатларига таасир қилиб қолгудай бўлса, бошқа ҳаракатлар плани борми унда? Ва ниҳоят, агар ҳарбий операция чўзилиб кетса, уни давом этдириш учун администрациянинг Конгрессдан қўшимча маблағ ажратишлигини сўраш мақсади борми?

Аввалроқ Бейнер Обамани Сурияга нисбатан қандайдир ҳаракатлар қилишга ўтишдан олдин Конгресс билан маслахатлашиб олишликка чақирган. Раисга кўра, бундай “амалий маслахатлар” хозирча бўлган эмас.

Туркистон: 

29 август куни бошланиши кутилаётган урушни кейинга суриш нутқини сўзлаётган Абама, шундай деди. Агар Сурияга уруш очишга тўғри келса, урушнинг кўлами катта бўлмаслиги керак. Чунки катта масштабдаги бомбардимон қилиш, режим билан мухолифот ўртасидаги мувозанатни бузиб юбориши мумкин. Шу вақтнинг ўзида у Россия билан, вазиятдан чиқиш сиёсий йўлларини қидиришда ҳамкорликни давом эттираверишини таъкидлади. 

Абамани аниқ бир қарорга кела олмаётгани, юқоридаги конгресменлар саволларига унда тўла жавоб йўқлиги, аниқроқ айтганда ошкор қилиш мумкин бўлмаган мақсадлар ётганига далолат қилади.

Абама Асадни жазолаш таклифини ташлаб, кута бошлади. Вазият у ўйлаган даражада унга мусулмонлар, айниқса Сурия мухолифоти томонидан миннатдорчиликлар ва хамдуссанолар ёғилавермагач, у иккилана бошлади. Чунки унинг реъжалари ичида, йўқотиб бораётган обруйини қайта тиклаш масаласи ҳам йўқ эмас эди. Араб олами ичида обруйини тиклаш билан балки Сурия коалициялик мухолиф кучларини ва Туркиядаги қочиб кетишган министр ва генераллардан, яна бир марта муваққат ҳукумат сифатида фойдаланиши мумкин бўларди. Лекин Ислом олами уни у кутган даражада олқишлар билан кутаётгани йўқ. Балки куфрга қарши жиҳод эълон қилиниб, Афғонистон сингари мусулмонлар бирлашиб кетиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Шу масалалар ечими мубхамлиги, Абамани иккилантириб турибди. Шунинг учун у кичикроқ кўламда, фақат хаводан бамбардимон қилиб қўйиш билан, халқаро ҳамжамият олдида ўзини оқлаб олиш хақида фикрлай бошлади. Режим билан олиб борилаётган уруш эса, ўз йўлида яна давом этаверади. Лекин ҳарбий қувватларни олиб кириш хақида бораётган гапларга қараганда, АҚШ Шомда янги ҳарбий базасини ўрнатмоқчи. Бу базанинг миссияси, фақат ташқаридан назорат қилиб туриш ва керак бўлганида мувозанатни ушлаб туришга бир томонни қуроллантириш ишлари билан шуғулланмоқчи.

Эслатиб ўтамиз у Афғонистонда ҳам ҳудди шу мувозанатловчи позицияни олишга интилмоқда.   

Фарқи шундаки, Шомда Халифалик шаббодаси эса бошлади. Исломий давлатларнинг сиёсий доиралари ва етакчи гуруҳлари бундан таъсирлана бошлашди. Ғарб олами куфр системасини мафкуравий курашда енгилганини тан олган холида, ҳарбий қувват билан вазиятни ушлаб турмоқчи. Лекин бу кураш, яъни мафкурага қарши харбий кураш билан ёндошиш, идиологлардан ташқари ҳатто сиёсатшунос олимлар ҳам яхши билишадики, узоққа чўзилмайди. Бу куфр тўнғизининг охирги ҳамласи десак ҳам бўлади. Кейинги уларнинг сиёсий доиралари, фақат Ислом системаси билан қандай муомила қилиш ўзларига манфаатли бўлиши хақида шаклланади. Инша Аллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here