Қирғизистон премьер-министри ОБСЕ махсус вакили билан учрашди.

520
0

images

28 август куни Қирғизистон пойтахти  Бишкекда премьер-министр Тоқон Мамитовнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилоти (ОБСЕ) Парламентик Ассамблеясининг Марказий Осиёдаги махсус вакили Терри Мариани билан учрашуви бўлиб ўтди.

Қирғизистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати маълум қилишича, учрашувда Т. Мамитов ОБСЕ билан ҳамкорлиги туфайли Қирғизистон ҳукумати чегаралар хавфсизлиги, ноқонуний наркотик савдоси ҳамда ғойри-қонуний ҳижратга қарши кураш хусусида лоиҳалар белгилаганлиги ва уларни хаётга татбиқ қилишга хозирлик кўраётганлигини белгилади.

Шунингдек вице-премьер махсус вакилга Қирғизистон Республикаси ОБСЕ ёрдамида Марказий Осиёнинг руҳонийлари раҳбарлари билан ҳуқуқ қўрғов муассасалари раҳбарларининг учрашувини уюштиришликни режалаштираётганлигини айтди. “Руҳонийлар раҳбарларини ёшларга диний тарбия беришликка ва диний террорчиликка боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун жалб қилиш зарур”, – деди у.

Ўз навбатида Терри Мариани Қирғизистон Республикаси билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини изҳор қилди.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here