“Чиқмаган жондан умид”, деганларидек, Асад режими ҳам бекиниб ётган жойидан таҳдид қилишни давом эттирмоқда. Сурия ҳарбийлари мамлакатга қилинадиган эҳтимолий ҳужум оқибатларидан огоҳлантирди.
Харбий манбанинг таъкидлашича, агар Дамашққа ҳужум уюштирилса бунинг эвазига Дамашқ Тел-Авивни нишонга олади. Унга кўра, Сурияга қилинган ҳужум Яҳуд вужудига зарба бериш учун Дамашқ қўлига тақилган кишанларни ечиб юборади.
“Агар уруш аланга олса, Исроил вужуди уруш ўтида жизғанак бўлади. Бу низога қўшни мамлакатлар ҳам аралашиб кетади”, деди Сурия қўшини таркибидаги юқори даражали масъул.
Исмини ошкор қилмаган бу ҳарбий масъул “Сурия тўртта ракетанинг тушиши билан қулайди, деб ўйлаш хатодир”, дея қўшимча қилди.
Ғарб бир тарафдан ҳужумга ундаётган бўлсада, иккинчи тарафдан Сурия режимини зайифлаштириш оқибатида баъзи муаммолар келиб чиқишидан огоҳлантирмоқда. Унинг айтишича, агар бу амалга ошса, Исроил вужуди хатар остида қолиши мумкин. Чунки Сурия режимини зайифлаштиришга бўлган ҳаракат Исроил вужудига ҳужум қилиш ва унга хатар туғдиришнинг калити ҳисобланади.
Исроил манбасига кўра айни мавзу борасида Исроил билан АҚШ ўртасида тинимсиз мулоқот олиб борилмоқда. Исроил радиосининг хабар қилишича, миллий хавфсизлик вазири Яъқуб Оми Дарур ва ҳарбий режа тузувчи шуъбанинг раиси Намруд Схеффер бошчилигидаги делегация бу хусусда АҚШ миллий хафсизлик бўйича президент маслаҳатчиси Сюзан Райс билан вашингтонда музокара олиб бормоқда. Миллий хавфсиз кенгашининг сўзчиси Кейтлин Хэйденнинг маълум қилишича, Сюзан Райс Исроил ҳайъати билан Эрон, Миср, Сурия ва бир қатор минтақалараро хавфсизлик мавзусини муҳокама қилган.