Масжидда ҳам қирғин

532
0

1

Мисрдан келган охирги хабарларга кўра, намойишга чиққан тинч аҳолини қирғин қилиш давом этмоқда. Намойишчилар қаерга яширинмасин Ҳарбийлар ва хавфсизлик кучлари уларни таъқиб қилишни тўхтатмаяпти.

Масжиднинг ҳам ҳурмати эътиборга олинмай қуролсиз оломон устига бостириб кириш ва аёвсиз ўққа тутиш натижасида масжидлар ўликлар ва ярадорларга тўлгани айтилмоқда. Мусулмонлар жон сақлаш учун яширинган “Фатҳ” масжиди давлат кучлари томонидан қуршаб олиниб ўққа тутилган. Масжиддагилар орасида хотин-қизлар ва болалар кўп бўлишига қарамай харбийлар унинг ичига газли бомбалар улоқтиришган.

“Робиа” масжидида ундан ҳам даҳшатлироқ манзара кузатилди. Масжид ичидаги ўликлари билан биргаликда тўлиғича ёқиб юборилди. “Робиа” масжидига яқин “Иймон” масжиди ҳам омон қолмади. Искандариядаги “Қўмондон Иброҳим” масжиди хавфсизлик кучлари томонидан тажовузга учради.

Ажабналарлиси шундаки, бу тажовузлар расмийлар томонидан, ҳатто Азҳар Шариф масъуллари томонидан ҳам танқид қилинмади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here