Ас-Сиси: “Мусулмон биродарлар”дан асар ҳам қолмайди

490
0

1399389826_1Мисрнинг собиқ мудофаа вазири, президентликка номзод фелдмаршал Абдул Фаттоҳ Ас-Сиси “Мусулмон биродарлар” жамоасини тугатганлар Миср халқи эканлигини билдириб, агар сайловда ғалаба қозонадиган бўлса, Мисрда “Мусулмон биродарлар” жамоасидан асар ҳам қолмаслигини таъкидлади.

Фелдмаршал “CBC” ва “NTV” фазовий каналига берган интервьюсида “Мусулмон биродарлар” жамоасини таг томири билан қуритишга ваъда берди.

“Менинг президентлигим муддатида бу ерда “Мусулмон биродарлар”, деган нарса бўлмайди. Мен Ислом динига мутлақо қарши эмасман, бу ҳаёлимга ҳам келмайди. Бирор киши мени ҳеч бир шаклда Аллоҳ Таолога қарши туради деб ўйламайди”, деди у.

Шунингдек, Ас-Сиси “Мусулмон биродарлар” жамоаси ҳақида сўз юритар экан, бу жамоани сиёсий ва диний ахмоқликда айблади.

“Миср ҳукумати ҳозирги ҳолатни эътиборга олганда ютуққа эришмади. Мусулмон биродарлар амалга оширган ишлар сиёсий ва диний ахмоқликдир”, деди президентликка номзод собиқ мудофаа вазири.

Ас-Сисининг таъкидлашича, диний партиялар давлат бошқарувига ярамайди.

“Кониституция бизга диний асосларга кўра тузилган партияларни таъқиқлаш вазифасини юклайди. Мен Мисрдаги жуда кўп диний Ҳизблар ва етакчилар билан гаплашдим. Менинг уларга айтадиган гапим аниқ, уларнинг диний хутбалари давлатни бошқаришга ярамайди”, деди Ас-Сиси.

“Мусулмон биродарлар” жамоасининг етакчиларидан бири билан 45 дақиқа суҳбат қилганлигини очиқлаган Ас-Сиси яна шундай деди: “У менга Сурия, Афғонистон ва Ливиядан жангарилар жанг қилиш учун Мисрга келади, деб таҳдид қилди. Мен унга Аллоҳга қасамки, мисрликларга бирор киши таҳдид солишига асло йўл бермайман, дедим.

Туркистон:

Сиси Асаднинг гапларини такрорлаяпти. Унинг тақдирига хам шерик бўлиб қолмасайди. Юқоридаги кибрга тўла баландпарвоз гаплари, уни хали сиёсатчи бўлиб шаклланмаганини англатади. У хали хам куфр бошқарув системасининг кўппаги. У диний хизбларни инкор қилиши билан, ўзининг бошқарув системасини куфр асосида олиб боришини тан олмоқда. У хатто буни бошқа куфрга тобеъ сиёсатчилар каби яширишга харакат хам қилмаётгани, уни хали хам аскарларча фикрлаётганини билдиради.

Энди Сиси айтаётган исломий хизблар хақида қисқача: – хизб дегани бирор бир мабдаъдан балқиб чиқувчи фикрат ва тариқати билан воқеъни ўзгартириш асосида харакатланадиган сиёсий уюшмага айтилади. Бир мабдаъни воқеъда бор бўлиши учун, айтайлик Исломни хаётга олиб келиш учун бошқа мабдаъ тариқати асосида харакатлангаётган хизблар, исломий хизб дейилмайди. Чунки хизбнинг асоси унинг мабдаъийлигида. Мабдаъ эса, ўз фикрати (хаётдаги барча муаммоларнинг ечими) ва ўз тариқати (фикратни софлигини химоя қилиш) га эга бўлиши шарт. Акс холда кўриб турганимиз “мусулмон биродарлари” сингари муваффаққиятсизликка учрайверишади. Сиси афсус бу гапларни хатто тушуна олмайди. У хар қанақанги исломий хизблар билан гаплашмасин, манқуртларча куфр бошқарув системасини мавзуъ асоси қилади. Исломнинг бошқарув системасини эътироф этишдан қўрқади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here