Мусулмонларнинг қатл этилишига Франция сабабчи

481
0

28-Anti-Balaka-AFP-Getty

Марказий Африка республикасининг пойтахти Бангида яна учта мусулмон шахс христианлар тарафидан кўчанинг қоқ ўртасида, одамларнинг кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдрилди. Ахборот агентликларининг маҳаллий манбаларга таяниб хабар қилишича, “anti-Balaka” хиристиан гуруҳи бозорда тўхтаб турган такси ичидаги учта мусулмонни мажбуран машинадан туширишиб, қўлларидаги калтак ва пичоқлар билан қийнаб ўлдиришган.

Марказий африка республикасида жойлашган БМТ “тинчликпарвар” кучлари таркибида фаолият олиб бораётган Камерун давлатининг ҳарбийлари воқеа жойига етиб келгани, бироқ мусулмонларни қутқариш учун ҳаракат қилмагани айтилади хабарда. Расмий ахборот манбалари шу вақтгача воқеа юзасидан бирор хабар тарқатмади.

Исмини ошкор қилишни истамаган Марказий африка армиясининг генералларидан бири “Sahel TV”га берган интервьюсида мусулмонларни ваҳшийлик билан қатлиом қилаётган “anti-Balaka” хиристиан гуруҳи учун қуролланишга имкон яратиб берилганлигини эътироф этар экан, бу иш катта хато бўлганлигини таъкидлади.

Ўтган йили Марказий африка республикасига кирган Франциянинг “тинчликпарвар” кучлари  “Seleka” исёнчи гуруҳини қуролсизлантириб, ҳозирда ҳимоясиз қолган мусулмонларни қирғин қилаётган “anti-Balaka” гуруҳининг қуролланишига имкон яратиб берган эди.

Мусулмонлар қирғиндан қочиб уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда. Ҳюман райтс Вотч инсон ҳуқуқлари ташкилотининг огоҳлантиришича, Марказий африка республикасида ҳатто бирорта ҳам мусулмон қолмаслиги мумкин. Бироқ христиан гуруҳлар шаҳардан чиқиш жойларида постлар ташкил қилишиб, жонини олиб қочаётган мусулмон оилаларнинг йўлини тўсмоқда. БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссиянинг сўзчиси айни пайтда 15 минг мусулмон қамалда қолаётганини билдирди. Уларнинг ҳаётлари хавф остида. Ваҳший қотиллар ҳар замон келиб, хоҳлаган суратда қийноққа солиб ўлдириши мумкин. Ҳукумат кучлари ҳам, Франциянинг “тинчликпарвар” кучлари ҳам мазлумларга ёрдам бериш ва уларнинг тинчлигини сақлаш ўрнига, қотилларга турли дастак бериб келмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here