Миср армияси янги ҳарбий операция бошлади.

531
0

01

Миср қуролли кучлари Сино ярим оролида “Саҳродаги довул” шартли номи остида янги ҳарбий операция бошлади. Миср куч структураларидаги манбанинг маълум қилишича, операциянинг террорчиларни тугатишликка қаратилган биринчи босқичи Сино жануби ва марказининг тоғли районларида 48 соат давом этади.

Алоҳида назорат остига ярим оролни мамлакатнинг бошқа қисмлари билан боғлаб турган асосий йўллар, шу жумладан Аҳмад Ҳамди туннели ва Сувайш канали устидаги Ас-Салом кўприги, шунингдек паромлар олинган.

Ҳарбий разведка хисобига кўра, таъқиб қилинаётган жангарилар сони 500 кишидан ортиқ эмас. Таъқиб қилишнинг мураккаблиги шундаки, мужоҳидлар халқ орасига аралашиб кетган. Ундан ташқари уларда оғир қурол ҳам бор.

Ҳарбийлар тарафидан Муҳаммад Мурси тахтдан ағдарилан 3 июл кунидан бошлаб исломчи радикаллар кун сайин ҳарбий базаларга, полиция қисмларига ва блокпостларга ҳужумлар уюштириб, Синода армия ҳамда полицияга қарши, деярли тўлиқ масштабли уруш бошлаб юборишган. Хозирга қадар қирққа яқин одам ўлдирилган. Қуроллий кучлар қўмондонлиги Шимолий Синони “террор билан уруш райони”деб эълон қилган ва у ерга кучли мадад жўнатган, шу жумладан оғир техника, ҳарбий авиация ва махсус хизмат қисмларини юборган.

Туркистон:

Сино бу яхудийлар учун муаммоли ҳудуд хисобланади. Мурсий тахтга келиши биланоқ яхудийларни рози қилиш учун, Синода Фаластин билан алоқа қилинадиган ер ости қувурларини вайрон қилиб, алоқа олиб борадиган мусулмонларга қарши қаттиқ ҳарбий юриш қилинган эди.

Хозирги  Мисрдаги издан чиқиб бораётган вазиятда ҳам, ҳарбийлар зиммаларига олган яхудийларни ҳимоясини аввалги ўринга қўйиб, у минтақага катта ҳарбий қувват олиб кириб қўймоқчи. Бу харакатлар, вазият жиддий хавф туғдириши мумкинлигини англатади.

Харбийларнинг харакатлари, уларни АҚШдан олиб турадиган миллиардлаган доллорларнинг эвазида, Исроилни ҳимоя қилиб бериш ваъдаси ҳам борлигини исботлайди. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here