Эй қабила оқсоқоллари, қуролли кучлар ва хавфсизлик ходимларидан иборат мусулмонлар!
Шубҳасиз, бугун Америка Афғонистондаги мусулмонларни Покистондаги биродарларидан ажратиб турувчи сохта чегаранинг икки томонида ҳам, Қабилалар минтақасида ҳам улкан кризисга юз тутди. Унинг бу минтақага қилган уруши уни тарихда олиб борган барча урушларидаги энг оғир ботқоққа ғарқ қилди. Американинг бу урушларининг барчасидан шу нарсалар фош бўлдики, у ҳар қанча ривожланган қурол-аслаҳа ва техникага эга бўлмасин, шуларни ишга солиш учун одамлар истагига ва қарорига муҳтож бўлиб қолган ҳамда америкалик аскарлар жанг қилишни билмайдиган қўрқоқлардан ўзга кимса эмас, жангоҳда мусулмонларга дуч келишдан чўчишлари – хоҳ уруш пайтида, хоҳ урушдан кейин бўлсин – уларни ўз жонига қасд қилишдек телбаларча хатти-ҳаракат қилишга ундади!
Америка дуч келган иқтисодий кризис унга қаттиқ таъсир қилиб, молиявий потенциалини заифлаштирди ва ҳарбий сарф-харажатларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Натижада, Америка бундай ўткир кризисдан уни қутқаришлари учун Давҳа, Брюссель, Исломобод, Қобул ва бошқа шаҳарларда ўзининг яқину узоқ малайларини тўплади. Унинг бу мухлис малайлари бўлмаганда эди, у салибчилик урушидан то шу кунгача содир этган ишларни амалга оширишга муваффақ бўлолмаган бўларди. Унинг ювиндихўр ҳокимлари бўлмаганда эди, Покистон дарвозалари Америка қуролли кучлари учун ланг очиб берилмаган бўларди ҳамда Америка минтақада уруш олиб бориш ва уни бошқариб туриш учун зарур жосуслик маълумотларини қўлга киритолмасди! Америка бундай сара малайлардан бирор кун ҳам беҳожат бўлган эмас. Мисол учун, у Қабилалар минтақасида мусулмонларнинг қақшатқич қаршиликларига дуч келган пайтда Покистон ичкарисида фитна урушини бошлаш учун малайларини тўплаб, Америкага қарши бир саф бўлиб курашиш ўрнига, мусулмон билан мусулмонни уриштириш учун қуролли кучларни ўз мусулмон биродарларига қарши қўйди! Сўнг сиёсий ва ҳарбий қасамёдларини бузган бу кимсалар Раймонд Девис сингари ажнабийнинг юрт фуқаролари ва қуролли кучларига қарши портлаш амалиётлари содир этишига йўл қўйишди. Портлаш амалиётлари содир этишдан мақсад эса улар билан мужоҳидлар ўртасида душманлик оловига ўт қалаб, бирини иккинчисига қарши қўйиш бўлди! Бунинг устига, Мушарраф ҳам, Киёний ҳам, бошқалар ҳам Америкага жон-диллари билан ва аввалда асло гувоҳи бўлинмаган даражада хизмат қилишиб, Покистонда Америка жосуслари учун базалар очиб беришди. Американинг Марказий разведка бошқармаси, Федерал тергов бюроси ва Махсус ҳарбий ташкилот каби агентликлардаги бу жосуслар юртимизда қўрқинчли вазият яратишга ҳаракат қилишди. Бу хизматларга қўшимча, яна улар шу йиллар мобайнида қурол-яроғ ва ёнилғи каби қўшимча ёрдамлар олиб ўтиш учун салибчиларга йўлларни очиб беришди.
Ҳозир эса, гарчи мусулмонлар бир-бирларига қарши қўйилганларига қарамай, Америка ҳамон мағлубият кетидан мағлубиятга учрамоқда. Унинг олдида музокара олиб бориш, унга гижгижлаш учун муҳит тайёрлаш ва Америка қуролли кучларидан ўзга ечим йўқ, деган нарсани тан олдириш учун яна Қатарда айнан шу хоин ҳокимларни тўплашдан ўзга йўл қолмади. Гўё бу босқинчи кучлар, мусулмонлар ерларидан бир қаричи устида бўлса ҳам, музокара қилиш ва тан олиниш ҳуқуқига эгадай! Шунингдек, бу хоинлар Америка ёрдамида Қабилалар минтақасидаги мусулмонлар ва қуролли кучлар иродаларини букиш орқали уларни салибчиларга қарши жиҳод қилиш бурчларидан воз кечишга ундашди. Токи, Америка «Афғонистондан маълум даражада чиқиб кетиш» деган нарсани дастак қилиб, сўнг бундай чиқиб кетишни мусулмонлар учун ғалаба қилиб тасвирлаб, бу икки юртда доимий тарзда ўрнашиб қолсин!
Эй қудрат эгалари, ансорлар авлодлари!
Сиз бугун қудратли позицияда турибсиз, душманингиз бўлса заиф аҳволда турибди. Унутманг, нусрат бир соатли сабр ортида. Бас, америкалик босқинчилар ё уларнинг вакили билан мувофиқлашувга рози бўлишингиз асло дуруст эмас. Киёний, Навоз Шариф ва Карзай каби арзонгаров малайларнинг шаҳидларингиз қони устида савдолашишларига йўл қўйманг, бу шаҳидлар америкалик босқинчи кучларни танг аҳволга тушишга, натижада, уларнинг ҳал қилувчи зарбаларидан қўрқиб ётишга мажбур қилгандилар. Сизнинг мустаҳкам имонингиз ва кучли азм-қарорингизга қарши тилбириктиришларига йўл берманг, чунки Аллоҳ I сиз билан биргадир ва амалларингиз савобини ҳаргиз камайтирмайди:
«Бас, сиз сусткашлик қилманг ва ўзларингиз олий бўлган ҳолларингизда ярашишга ҳам чақирманг, Аллоҳ сизлар билан биргадир ва У ҳаргиз қилган амалларингизнинг (савоб-мукофотини) камайтирмайди» [Муҳаммад 35]
Америка режасини барбод қилиш ва Киёний-Шарифларга шайтон васвасасини унуттириб қўядиган дарс бериш сизга топширилган. Сиз бу ювиндихўрларни шармандаларча қувилиб чиқишга мажбур қилаётган пайтингизда қулоқларига қуйиб қўйинг, улар инша Аллоҳ, кириб келаётган тўғри йўлни тутувчи халифа қўлида албатта маҳкамага тортилажаклар ва лойиқ жазоларини олажаклар. Уларга эслатиб қўйинг, бу жазо Аллоҳнинг азоби олдида жуда оз бўлиб, қачон Аллоҳ еру самони теп-текис қилган кунда таналари қилмишларига гувоҳлик беради, ўзлари ҳаққа эгилмаган ҳолда ғўдайиб олишади. Хўш, улар вақт кеч бўлмасдан олдин ҳозир бундан қўрқиб-титрашармикин?!
Халифалик давлатининг минтақада қайта барпо этилишини таъминлаш ҳам сизга юкланган, албатта. Бу эса Америка босқинчилигига буткул зарба бўлади. Бу зарба минтақадаги салибчиликнинг мавжуд бўлиб туришига якун ясайди ҳамда Уммат учун ва Американинг зўравонлигидан тинкаси қуриган барча халқлар учун ҳақиқий хурсандчилик зарбаси бўлади. Америка Сурия ё Покистон ёки бирор давлатда Халифалик қайта барпо этилишини тўхтатиш борасида омади чопмаётган бир пайтда, бу халқлар айни зарбани унинг ўзининг минтақадаги вужудига йўналтирадилар.
Сиз Американинг элчихоналари, базалари ва бошқа мустамлакаларини ёпиб ташловчи Халифалик давлатини барпо этинг, шунда барча исломий юртлар унинг нажасидан пок бўлади. Салибчиларнинг ёрдамчи кучлари йўлларини қирқадиган, осмонимизда учувчисиз бошқариладиган самолётларининг учишига йўл қўймайдиган, фитна урушини ўчириб, барчамизни бирлаштирадиган, ҳақ дин ва унинг аҳлига нусрат берадиган давлатни қайта барпо этинг.
Ҳизбут Таҳрир сизни покиза юрт бўлмиш Покистонда Халифалик давлатини қайта барпо этиш учун улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта етакчилиги остида ушбу Ҳизбга ёрдам беришга даъват қилади. Бас, кимингиз бу даъватни қабул қилиб, мўмин кишилар дилларига ором бағишлайди?!
«Барчангиз Аллоҳнинг арқонига (маҳкам) боғланинг ва фирқа-фирқа бўлманг, Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди, сиз Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз, дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизни ундан халос қилди, шояд ҳақ йўлни топарсиз деб Аллоҳ сизга ўз оятларини мана шундай баён қилади» [Оли Имрон 103]
Ҳизбут Таҳрир 12 шаъбон 1434ҳ
Покистон вилояти 21 июн 2013м