allainjules.com сайтининг эгаси Аллен Жюльнинг
адреслари орқали тарқатган хабарига кўра, асли Мисрлик бўлган, лекин Қатарда яшаб келган таниқли олим, Ислом уламолари кенгашининг раиси Юсуф Қурзовий Қатардан Мисрга депортация қилингандан кейин, Мисрга тушишида аэропортда хибсга олинган. У хозирда уй қамоғида ёки хақиқий қамоқда сақланаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Миср ҳукумати махсус хизмати унга нисбатан, мусулмонлар ва шиалар ўртасида, ва мусулмонлар ва христианлар ўртасида ўзаро нафрат тарқатганлик, ҳамда Сурия қўзғолонига, Ироққа ва Мисрга мусулмонларни тарғиб қилиб жиҳодга чақирганлик каби айбларни қўймоқчи.
Эслатиб ўтамиз: собиқ президент Мурсийнинг ташқи ишлар бўйича котиби Холид Қаззоз «Суриядаги жангга қўшилиш мисрликларнинг ўз ихтиёридадир, чунки улар эркин одамлардир, шунинг учун уларни Мисрга қайтганларидан кейин асло суд қилинмайди», дея баёнот берган эди.
Маълумки Юсуф Қурзовий Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлатилгандан сўнг уни тарафини олиб, ҳокимиятга қайтарилишини талаб қилган эди. Шунингдек у сал аввалроқ ўз маърузасида Асад Армияси сафида жанг олиб бораётган Ҳизбуллоҳ гуруҳини “Ҳизбуш шайтон”, деб атаган эди. Ўшанда у мусулмонларни умумий шаклда жиҳодга ундаган ҳамда Эроннинг Асадга кўрсатган дастагини ва Россиянинг Кавказ ва Чеченистонтонда қилган жиноятларини тилга олиб, бу давлатларини Ислом ва мусулмонларни душмани деб атаган эди. Бироқ у Афғонистонда ва Ироқда қўли мусулмонлар қонига беланган Америка ҳақида салбий фикр билдиришдан ўзини тийган, аксинча, оппозицияни қуроллантириш ҳақида фикр юритаётганини эълон қилгани учун унга миннатдорчилик билдирган эди.