Бангладеш инқилобининг ҳақиқати

85
0

Бангладеш инқилобининг ҳақиқати

Бангладешда бир неча кун давом этган тартибсизликлардан сўнг Бош вазир Шайха Ҳасина ўз тахтини ташлаб, мамлакатдан қочиб кетди. ОАВ унинг ҳарбий самолётда Ҳиндистонга йўл олгани ҳақида хабар тарқатди. 5 август куни Бангладеш армияси бош қўмондони Вақаруз Замон Ҳасинанинг истеъфога чиққанлигини ва муваққат ҳукуматга Муҳаммад Юнус бошчилик қилишини расман эълон қилди.

Ҳасина – Бангладешни Покистондан ажратиб олишга хизмат кўрсатган Мужибур Раҳмоннинг қизидир. У 2009 йилдан бери Бангладеш ҳукуматини бошқариб келаётган эди. 3 июл куни Бангладешда ҳукуматга қарши намойишлар бошланди. Намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасидаги тўқнашувларда 400га яқин одам ҳалок бўлди. Юзлаган одамлар яраланиб, ўн мингдан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди. Бу намойишларга, Бангладешни Покистондан ажратиб олиш жангида қатнашган фахрийларнинг яқинларига давлат мансабларининг 30 фоизини ажратиш сабаб бўлди.

Изоҳ:

Бангладеш Умавийлар даврида Ҳиндистонни фатҳ қилиниши билан бирга Ислом диёрига айланган минтақадир. У 1576 йилгача Ислом билан бошқарилди. Кейинчалик инглизларнинг сиёсий маневрлари ва мустамлакачиларнинг босқинчилиги туфайли минтақада бўлинишлар кучая бошлади. Ниҳоят, 1971 йилда “Бангладеш” давлати тузилиб, Покистондан ажратиб олинди. Бангладеш халқининг 90 фоизи мусулмонлар, 8 фоизи ҳиндулар, қолганлари христианлар, буддистлар ва бошқа дин вакилларидан иборатдир. 1971 йилдан буён мамлакатда 20 марта ҳарбий тўнтариш содир этилди. Аввал Британиянинг, кейин эса Американинг нуфузи остида қолган Бангладеш ҳукумати бутпараст ҳиндлар ҳукуматига таяниб иш юритади. 76 ёшли Ҳасина 2009 йилдан буён терроризмга қарши кураш баҳонасида, мусулмонларни зулм остида бошқариб келди. Америка Хитойнинг минтақадаги таъсири кучайиб бораётганидан хавотирланиб, Ҳиндистонни дастаклашга эътибор қаратиб келади. Шунинг учун Ҳасина режими Ҳиндистон манфаати учун портлар қурди, транзит йўлларини очди ва хавфсизлик соҳасида бир канча шартномалар тузди. Бангладеш Покистондан ажралиб чиққанидан бери давлат расмийлари Ғарб ва Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Мусулмонларга нисбатан тазйиқлар шу кунгача ҳеч тўхтамади. Халқнинг қашшоқлик ботқоғига ботишига кўз юмилди. Натижада 18 миллиондан ортиқ киши ишсиз қолди. Бугунга келиб, Ҳасина режимининг “давлат мансабларининг 30 фоизини Бангладешни Покистондан ажратиб олишга ҳисса қўшган тор доирага бериш” тўғрисидаги қарори халқнинг сабр косасини тўлдирди. Бироқ, Бангладеш каби малай давлатларда ҳарбий етакчиларнинг роли муҳим ҳисобланади. Шунинг учун ҳам халқнинг ғазабини бостириш мақсадида ҳарбийлар Муҳаммад Юнуснинг муваққат ҳукумат бошқарувига рози бўлишди. Чунки у бир неча ўн йиллар олдин камбағалларга бизнес кредитлари бериш борасидаги ислоҳотлари билан танилган эди.

Хулоса қилиб айтганда, Бангладешда юзага келган навбатдаги инқилоб ҳукумат зулмига қарши халқ овозига айланди. Бироқ мафкуравий етакчилик йўқлиги сабабли собиқ тузум яна ўз ҳокимиятини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Мисол учун, Ҳасинанинг ўғли Сажиб Вазед, агар муваққат ҳукумат навбатдаги сайловлар ўтказилишини эълон қилса, онасининг “Авоми Лига” партияси сайловларда иштирок этишини билдирди.

Шундай экан, мусулмонлар ўтмишдан ибрат олишлари лозим. Бир сотқин ортидан келган хоиннинг Уммат вақтини ўғирлашига йўл қўймасликлари керак. Инқилобда Аллоҳнинг тавҳид байроғини кўтарган холис мусулмонлар Аллоҳнинг нусратига, Ислом шариатини ўрнатишга ҳаракат қилишлари ва шу йўлда Мулла Абдулқодирнинг позициясини маҳкам тутишлари лозим. Бангладешнинг таниқли олими Шайх Абдулқодир 91 ёшида дорга осилишидан олдин шундай деган эди: “Менинг жиноятим Аллоҳдан бошқасига қуллик қилмасликдир. Бизга қул бўл, дейишди. Мен эса, ундан кўра дорга осинглар, дедим. Шаҳидлик ҳаётимдаги энг олий ютуқдир. Менинг қоним Исломий ҳаракатни оёққа турғизади ва золимларнинг умрини қисқартиради. Менинг шаҳидлигимдан Бангладешда Исломий давлат қуриш учун фойдаланинг!”

Нурдин Асаналиев

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here