Дохадаги янги ваколатхонада ўтадиган биринчи музокарадан Карзай ҳукумати маҳрум бўлди.

521
0

0

Чоршанба куни АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Джеймс Доббинс минтақа бўйлаб иш сафарига чиқaди. Америкалик вакил Туркияда, Қатарда, Афғонистон ва Покистонда учрашувлар ўтказади.

Пайшанба куни у Дохада «Толибон» кеча арафада очган ваколатхонасида ҳаракатнинг намоёндалари билан учрашиб, Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал қилиш хусусида сўзлашади.

Аввалроқ, ҳукумат идорасидаги исмлари аталмаган вакилар баён қилгандай, АҚШ толибларни «Ал-Қоида» ва унга боғлиқ гуруҳлар билан алоқаларини узишликка, куч қўллашликдан воз кечишликка ҳамда афғон конституциясини қабул қилишликка ундайди. Бироқ, давлат департаментидагилар, бу талаблар «Толибон» билан бошланаётган музокаралар учун олдиндан қўйилаётган шартлар эмаслигини айтишган.

АҚШ афғон радикаллари билан ўзаро махбуслар алмашишликка тайёр эканликларини тасдиқлаганлар. Толиблар эса, АҚШдан яхши ният ишораси сифатида Гуантанамодан, хеч бўлмаганда, беш махбусни озод қилишликларини кутмоқда. Бунга жавобан улар 2009 йилнинг июн ойида қўлга тушган америкалик сержант Боуи Бергдални қўйиб юборишликка тайёр.

АҚШнинг бу ҳаракатидан норози бўлган Афғонистон президенти Ҳомид Карзай АҚШ билан хавфсизлик келишими хусусидаги музокараларни тўхтатиб қўйди. Хавфсизлик келишимида 2014 йилдан кейин Афғонистонда қоладиган америкалик контингентнинг сони кўрсатилган бўлиши керак.

“АҚШнинг айтганлари ва амаллари бир бирига зид келмоқда”, – баён қилди у. Карзайнинг айтишича, Дохада АҚШ билан, унинг мамлакатини эмас, воқеда йўқ Ислом амирлигидаги Афғонистонни намоён қилган «Толибон» билан яккама-якка музокара ўтади.

Дохадаги учрашувга Афғонистон ҳукумати ҳам ўз вакилларини жўнатишлиги кутилмоқда эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here