Халифаликни тиклаш учун “Нусрат аҳдномаси”ни эълон қилишди

571
0

0

Фаластинда ўн минглаган кишилар Ал-Ҳалил шаҳридан бошлаб Халифаликни тиклаш учун Нусрат аҳдномасини эълон қилишди

Фаластин халқи номаёндаларидан бири, бу ишда энг тажрибали бўлган Ҳожи Абдулмутеъ Саййид Ҳарбавий тўпланганлар олдига чиқиб Аллоҳга ҳамду сано айтгандан сўнг Ал-Ҳалил шаҳрининг шарқидан тортиб Женин шаҳрининг ғарбигача барча йиғилганлар янгидан Халифалик давлатини тиклаш учун нусрат аҳдномасига имзо чекканликларини эълон қилди. Саййид Ҳарбавий Шомдаги берилаётган аҳдлар  ва Индонезияда бўлиб ўтган олимлар конференциясида имзоланган аҳдномани эсга олиб, тикланажак Халифалик давлати Ислом ўлкалари орасидаги чегараларни олиб ташлайдиган, зулмларни бартараф этадиган ва инсониятни нажотга элтадиган ягона тузум эканлигини айтиб ўтди. У киши Масжидул-Ақсода, Меърож тупроқларида шундай бир ташаббусни амалга оширганликларидан жуда бахтли эканликларини урғулаб, бу ташаббус изидан бошқа Ислом ўлкаларида ҳам айни қадамлар ташлангани хабарини олиши билан ўзларини янада бахтлироқ ҳис қилишини билдирди.

Халифаликни қайта тиклаш учун “Нусрат аҳдномасини эълон қилиш” анжуманида тўпланганлар Росулуллоҳ с.а.в.нинг уқоб байроқларини баланд кўтариб, барчалари бир овоздан Ислом улкаларидаги ҳарбийларни  Ислом давлатини тиклаш учун фаолият олиб бораётганларга нусрат беришга чақиришди.

Шунингдек, Ҳизбут-Таҳрир номаёндаларидан бири Шайх Юсуф Муҳораза сўзга чиқиб “башариятнинг бошига тушган зарарлар ва бу зарардан қутилиш кайфияти” ҳақида сўз юритди. Ундан сўнгра Ҳизбут-Таҳрир Фаластин ахборот бўлимининг аъзоларидан бири Доктор Мусъаб Абу Арғуб сўз олиб, Фаластин ахборот бўлимининг вазифалари ва қилаётган ишлари ҳақида маълумот берди. Анжуман сўнгида Масжидул – Ақсо имом хатиби Шайх Усом Умайра Ислом муқаддасотларини ҳимоя қиладиган, Ислом умматини азизликка олиб чиқадиган ягона тузум Халифалик эканлигини эслатиб, бутун мусулмонларни Халифалик давлатини тиклаш учун жиддий ҳаракат қилишга чақирди.

АЛХАМДУЛИЛЛАҲ.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here