Истамбулда аёллар конференцияси

483
0

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Туркиянинг Истамбул шаҳрида муслима аёллар томонидан “Ислом умматининг аёллари фарёд этмоқда, эшитаяпсизми”, дея номланган конференция бўлиб ўтди.

Қуръон тиловатидан сўнг сўзга чиққан Нежла Патан аёл кишининг исломда тутган мавқейи, уни омонат сифатида қўриқлаш мусулмон эркакларнинг зиммасида вожиблиги ва аёллар доимо аёқлари остида жаннат бўлган она сифатида эъзозланиши ҳақида қисқача сўз юритди.Бутун инсоният тарихи бўйи аёлга паст назарда қаралгани, ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилингани, фақат жинсий муносабатда фойдаланиладиган товар сифатида кўрилгани, фақатгина Ислом аёлларни номус даражасига кўтариб азиз қилганини айтиб ўтди.

Шунингдек Нежла Патан халифалик давлати ҳукм сурган даврда аёллар қандай қадр қимматга эга бўлганлиги, бироқ Халифалик давлати қулатилгач уммат аёллари зулмнинг ҳар турлисини бошидан кечиргани ва кечираётгани тилга олиб ўтди.У демократия аёллар бошига солган кулфатларни бирма-бир санаб ўтар экан, “ҳозирги айтганларим демократия ҳукм сураётган тинч давлатлардаги ҳолатдир. Аммо Сурия, Ироқ, Афғонистон, Сомали ва Фаластин каби давлатлардаги аёлларни аҳволи ўта даҳшатли. Минглаган муслима аёлларнинг номусларига тажовуз қилинаётгани ва ўлдирилаётгани, Сомалидан қочиб ўтган аёллар Кения ҳарбийлари томонидан тажовузга учраётгани кишини ларзага солади. Хўш, муслималарни бундан ким қутқаради, аёллар ҳуқулари дея кўчаларда жар солаётган Феминист гуруҳларми?” дея саволни ўртага ташлади.

Иккинчи сўзга чиққан Робия Уйғун Туркия давлатининг Сурия масаласига етарлича эътибор қаратмаётганини танқид остига олди. Робия Уйғун “бугунги кундаги бизнинг вазифамиз Сурияда бўлаётган фитналарни яхши англаб, уни бутун дунёга ошкор қилиш, Ислом умматини аввалги етакчилик мақомига қайтарадиган Халифалик давлатини тиклаш учун бор кучимизни сарфлашдир”, дея сўзини тамомлади

Солиҳа Жўшқиннинг дуоси билан конференцияга якун ясалди.

1 COMMENT

  1.  БУНДАЙ КОНФЕРЕНЦИЯЛАР ЕР КУРРАСИНИНГ ХАММА ЖОЙИДА БУЛИБ УТИШИНИ ВА УНДАГИ НАРСАЛАР ХАЛИФАЛИКДА АМАЛДА ТАТБИК БУЛИШИНИ АЛЛОХДАН СУРАЙМАН АМИЙН ЙА РОББАЛ АЪЛАМИЙН.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here