Азиз БИРОДАРИМ! Росулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар йили саҳобаларга –Аллоҳ улардан рози бўлсин- хушхабар бериб:
«Ҳузурингизга рамазон- муборак ой кириб келди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Бу ойда осмон дарвозалари очилиб, жаҳаннам дарвозалари ёпилади ва унда шайтонларнинг энг катта ва кучлилари занжирбанд қилинади. Бу ойда Аллоҳнинг бир кечаси борки, у минг ойдан кўра
яхшироқдир. Унинг яхшиликларидан маҳрум қолган одам, ҳақиқий маҳрумдир!»
Имом ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ деди: “Ушбу ҳадис одамлар бир-бирларини рамазон ойи билан муборакбод этишларига асосдир. Ахир, мўъминга жаннат дарвозаларининг очилиши, гуноҳкорга жаҳаннам дарвозаларининг ёпилиши, оқилга эса шайтонларнинг занжирбанд қилиниши қандай муборакбод этилмасин?!”.
Оҳ, бу қандай муборак ой!
Бу ой учун “тақводорлар қалби талпиниб, кетиши билан инграйди” (Ибн Ражаб).
————————
Oллохим барчамиз рамазонга
етказсин.
Ва барчамизга холис Оллох розили ги учун амал килишликни насиб айласин.
JAZAKA ALLOH AMIR,SIZGA ALLOH UZ NUSRATINI LOYIQ KERSIN VA BIZ HIZB AZOLARINI HAM TAQVO AHLIDAN VA RASULILLOH,S,A,V,MAQTAGAN ALLOHNI DINI U-N YORDAMSIZ TASHLANGANLAR AHLIDAN QILSIN,AMIN YO ZUL JALOLI VAL IKROM !!!