Армия Мурсига мамлакат ҳудудини тарк этишликни ман қилди.

596
0

01

Миср ҳарбий кучлари президент Муҳаммад Мурсига, унинг идораси вакилларига ҳамда «Мусулмон биродарлар» уюшмасининг фаолларига мамлакат ҳудудини тарк этишликни ман қилди.

Арафада, халқ чиқишлари кучайиб кетган вақтда, Шўро Кенгашининг исломчилар вакилларидан тўрт депутат оила аъзолари билан шошилинч равишда Қоҳирадан Лондонга учиб кетган. «Мусулмон биродарлар» уюшмаси раҳбарияти аъзоларининг барчаси хозир уй қамоғи ҳолатида.

Ҳарбий кучлар хаво ва денгиз йўлларидаги барча ҳаракатларни ўз назорати остига олди. Ундан ташқари, улар маҳаллий банклар орқали олиб борилаётган барча молиявий жараёнларни кузатиб туришибди ва аввалдан белгиланган меъёрдан ошиқ пул ўтказиш операцияларини тўсиб қўйишликни ваъда қилишмоқда.

Аввалроқ, Мудофаъа министри генерал Абдул Фаттоҳ ас-Сиси мамлакатнинг барча сиёсий кучларига ўзаро келишмовчиликларни бартараф қилиб олишлик учун 48 соат мухлат берган эди. Акс ҳолда мамлакатдаги вазиятни армия ўз назорати остига олишлигини айтган. Армиянинг қўйган бу қатъий талабига Мурси Ал-Қуббо саройидаги матбуот анжуманида жавоб айтишлигини ваъда қилган.

Туркистон: 

АҚШ вазиятдан чиқиш учун, Мурсийни уни биродарлари билан қўшиб топширишни режалаштиради.

Агар шу ишни кечиктирса, вазият исломийлаша боради ва кураш демократик бузуқ системага қаратилади. Натижа кураш Суриядаги каби Мисрнинг хақиқий эгалари бўлган ва АҚШ томонидан бошқарилаётган армия генералларига қаратилади.

Шунинг учун Ғарб олами, бу қўзғалонларни наҳоятда эҳтиёткорлик билан Мурсий ва биродарлар жамоасига қарши йўналтириб иш олиб боришади.

Аввалдан айтганимиздек, Мурсий уларнинг қўлларидаги бир қўғирчоқ эди халос. Хақиқий салтанат эса, халигача ҳарбийлар қўлида. Мурсий ўрнини ким эгаллашининг аҳамияти йўқ. Фақат ҳарбийлар ўз жойида турар экан, вазият ўзгармайди. Албатта хозирги вазиятда.

Харбийлар эса бирортасини, Муборакни ҳам, Мурсийни ҳам халқдан қўриб қолишга қаттиқ киришмади. Демак уларнинг шу турган ўринлари, камида АҚШни қаноатлантиради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here