Марокаш Араб давлатлари лигасига мезбонлик қилишни рад этди

474
0

Марокаш ҳукумати 6-7 апрел кунлари Марокаш шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Араб давлатлари лигаси саммитига мезбонлик қилмайдиган бўлди. Жума куни Марокаш Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Мизвар Араб давлатлари лигаси Бош котиби Набил ал-Арабийга қўнғироқ қилиб саммитга мезбонлик қилмасликларини хабар қилди. Бундан аввал Марокаш ҳукумати Араб давлатлари лигасининг бош котибиятидан 29-30 куни ўтказилиши режалаштирилган саммитни 6-7 апрел кунига кечиктириб туришларини талаб қилган ва унинг бу талаби қондирилган эди.

Араб давлатлари лигаси бош котибининг ёрдамчиси Аҳмад бин Ҳилли Марокаш ҳукуматидан лигага нисбатан бундай муносабатда бўлиши ҳақида бирор изоҳ беришини сўради. Бунга жавоб сифатида Марокаш ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Мизвар бир баёнот тақдим қилди.

Салоҳиддин Мизвар ўзининг баёнотида Араб давлатлари лигасини ўзининг номига лойиқ иттифоқ бўла олмаганликда айблаган бўлса, Араб давлатларининг раҳбарларини муаоммолар қаршисида аниқ қадамлар ташлай олмаганликда айблади. Марокаш ҳукуматига кўра, Араб давлатлари лигаси одатий қарорлар қабул қиладиган оддий йиғилишдан нарига ўта олмайди.

Шундан сўнг мазкур саммитга мезбонлик қилиш Мавритания давлатига таклиф қилинди. Мавритания ҳам мезбонлик қилишни истамаган тақдирда, қоидага биноан Миср мезбонлик қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here