Масжидларда жиҳодга даъват қилиш таъқиқланди

452
0

0.0

Ислом ва мусулмонлар назарида муқаддас саналган жиҳод Қувайт вақфлар вазирлиги томонидан жиноят сифатида кўрилмоқда.

Исломий ишлар ва вақфлар вазирлигининг вакили Одил Фаллоҳнинг билдиришича, вазирлик масжидларда қилинаётган маърузаларни назорат остига олади. Имомларнинг ёшларни жанглар давом этаётган ўлкаларга бориб жиҳод қилишга тарғиб қиладиган маърузалар қилишига йўл қўймайди. У “Ар-раъй” газетасига берган интервюсида имомлар ва хатиблар устидан ёшларни жиҳодга даъват қилганлиги борасида шикоят тушганлигини рад қилди.

Айни вақтда вазирлик имомларнинг масжидлардан ташқарида, масалан тивиттр каби ижтимоий тармоқлар орқали жиҳодга даъват қилишларида улар устидан назорат ўрната олиш имконияти йўқлигига ишора қилди.

Собиқ вазир, ҳозирда эса депутатлик вазифасини ўтаётган Али Бағлий айни мавзу ҳақида шундай деди: “афсуслар бўлсинки, баъзи масжидларнинг имомлари бу муқаддас макондан ёшларни жиҳодга тарғиб қилиш йўлида фойдаланмоқда. Ёшлар уларнинг гапига кириб, Сурия каби маҳаллий урушлар давом этаётган жойга боришади ва бир тарафга қўшилиб иккинчи тарафга қарши урушга киради. Бу қабул қилиб бўлмайдиган ишдир”.

Бағлий ёшларни жиҳодга даъват қилаётган депутатлар ҳақида сўз юритар экан, “Аммо депутатлар дипломатик дахлсизликка эга. Уларнинг қўлидан дахлсизлиги олингандан кейингина маҳкамага тортиш мумкин”, дея билдирди.

Собиқ вазир Жиҳодга тарғиб қилган кишини жазога тортадиган қонун йўқлигига ишора қилиб, бунинг учун қаттиқ афсусда эканлигини яширмади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here