Аввалдан белгиланган иш амалга ошди – Мисрда Ас-Сиси ғалаба қозонди

473
0

1uМисрда президентлик сайловининг расмий натижаларига кўра, собиқ мудофаа вазири Абдул Фаттоҳ Ас-Сиси ғалаба қозонганлиги эълон қилинди.

Миср сайлов комиссиясининг раиси Анвар Ал-Аси сайлов муддати тугагандан сўнг пойтахт Қоҳирада ташкил қилинган матбуот йиғинида Ас-Сиси 23 миллион 780 минг 104 овоз билан, яъни 96,91% овоз билан сайловда ғалаба қозонганлигини очиқлади.

“54 миллион сайловчининг 47 фоизи иштирок этган сайловда овознинг 96,91%ини Ас-Сиси олар экан, унинг рақиби 757 минг 511 овоз билан 3,9% овозга эга бўлди”, деди Аси.

Расмий натижалар эълон қилиниши ортидан Ас-Сисининг тарафдорлари Қоҳирадаги Таҳрир майдонига тўплана бошлади. Хавфсизлик кучлари майдон атрофидаги йўлларни бекитиб, хафвсизлик чора тадбирларини орттирган.

Бошқа бир тарафдан ҳарбий инқилобга қарши бўлган ҳаракатлар сайлов натижаларини тан олмасликларини айтиб, халқни жума кунида ўтказилиши режалаштирилган намойишга қатнашишга чақирмоқда.

1 COMMENT

  1. hayot qiziq ketayabdi bu demokratlarni sodda hiylalari oddiy insondi ham uyg’otadigan bo’ldi  davlat bilan hamohang imomlar amirga prezidentga hukumatga qarshi bosh ko’tarish harom deb lop lop urayotgan bir paytda ass siy siy hukumatga inqilob elon qilib hukumatni egalladi qarasa o’zi turgan lavozimi president bo’lishga to’g’ri kelmas ekan shartida lavozimidan voz kechib presidentlikga nomzodini qo’ydi o’zi hukumatni egallash uchun boylik prezidentlik uchun inqilob qilmaganini aytgan kimsa inqilobni misr kelajagi uchun qilganini aytayotgan lutti voz hatti harakati bilan sodda insondi ham ko’zini ochib qo’ydi eng qizig’i davlat bilan hamohang ulamolar mursini og’darishni farzga chiqarib qo’ydi hattoyinki u tarafdor musulmonlarni kim o’ldirsa jannat vada qilishdi 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here