Миср кўчалари ва таҳрир майдони намойишчилар билан тўлди

704
0

00

Мисрда президент Муҳаммад Мурси истефосини талаб қилган жамоаларнинг намойишлари давом этмоқда. Бутун атрофда Мурсийнинг кетишини талаб қилаётган “кет-кет”, деган овозлар янграмоқда.

Намойишчилар кечқурун президент саройи томон юриш уюштиришни режалаган. Мурсий тарафдорлари эса президент саройини жон-жаҳди билан қўриқлашларини маълум қилишган.

Майдон атрофида полиция ва хавфсизлик кучлари кўринмайди. Намойишчилардан катта бир қисми хавфсизликни кафолатлаб турипти. Улар майдонга келган кишиларни бирма бир текшириб киргизишмоқда. Аммо Миср армияси агар тартибсизликлар юзага келса, ҳарбийлар вазиятга аралашишидан огоҳлантирган. Миср қуролли кучларининг нотиғи Аҳмад Муҳаммад Алига кўра, фуқаролар ва уларнинг мол мулкини ҳимоя қилиш учун  қуролли кучларшай ҳолатга келтирилган. Чунки ўтган ҳафта тартибсизлар оқибатида саккиз киши, жумладан, бир америкалик талаба йигит ҳалок бўлган эди. Шу боис АҚШ давлат департаменти ўз фуқароларига Мисрга сафар қилмай туришликни тавсия этмоқда.Шунингдек, АҚШ элчихонасининг айрим ходимларига ҳам бу мамлакатни вақтинча тарк этиш ҳақида кўрсатма берилди.

Мурсий эса иккинчи марта қўзғолон бўлмаслигини таъкидламоқда. У конституция қонунларига ҳеч қандай ўзгартириш киритилишига йўл қўймаслигини билдирди. Горидиан газетасига берган интервьюсида конституциявий президентлик муддатини тамомига етказишига ишонишини ва муддатидан аввал сайлов ўтказиш талабларини рад қилишини айтиб ўтди.

“Ундаги ҳукмларни татбиқ қилиш ҳаётий масаладир. Конституциянинг қонунийлигига зид келадиган бирор сўзга ўрин йўқ”, деди у.

“Эҳтимол бу ерда фикрларини билдирган шахслар ва намойишлар бўлиши мумкин, аммо энг муҳими буларнинг ҳар бирида конституцияни татбиқ қилишдир”, дея қўшимча қилди Мурсий.

Миср Президенти шунингдек жамиятда ажралиш Мисрни фалажлаб қўйишидан хавотирини билдирди.

“Мен мамлакатдаги коррупцияга қарши курашда масъулиятни ўз зиммамга олдим, лекин менга қарши компанияга дуч келдим”,деди Миср президенти.

У намойишга бош-қош бўлаётган сиёсатчиларни эски режимни салтанатга қайтаришга уринишликда айблади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here