Ўзбекистон президенти ўзбекми?!

607
0

0_67366_d7bec044_XL

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ўзбек телеканали 20 июнда эфирга узатган махсус кўрсатувда Москва кўчаларини супириб юрган ўзбек миллатига мансуб меҳнат муҳожирларини “дангасалар” деб сифатлаб, уларни “тиламчилар”га тенглаштирди.

“Дангасалар деб кимни ҳисоблайман? Ҳўв Москвани бориб кўчаларини, майдонларини супурадиганларни. Ўтта нима йўқ… Одам жирканади, ки ўзбек миллатидан шунақа бориб, ўзига бир бурда нон топиш учун шу ёққа бориши керак экан. Ҳа, Ўзбекистоннинг ўзида ҳеч ким очликдан ўлаётгани йўқ!”.”Ўзбекистонда бугунги кунда атайин изласанг ҳам тиламчи топа олмайсан. Энди тиламчи бўлиб, кўчага чиқиб, қўлини узатиб сўраш, одамнинг ор-номусига қаттиқ тегади. Ўзбек миллати нима билан ажралиб туради бошқалардан? Ор-номуси билан. Ўлим билан баробар эмасми бу?! Бунақаларни дангаса дейманки, катта пул тезроқ топиш учун у ёққа бориб, шарманда қилади ҳаммамизни,” – деб айтди теле кўрсатувда президент Каримов.

Юртбошининг айтган гапи шу бўлса нима ҳам дейиш мумкин. Ҳозирги кунда мусулмонларни шунақа кимсалар бошқармоқда.

Ахир бир ўйлаб кўринг, бегона ернинг қийинчиликларига чидаб, оила аъзосинибоқаётганва давлат иқтисоди учун муҳим ҳисса қўшаётган кишилар данкаса бўлиши мумкинми?! Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг уйга юбораётган маблағлари Россия марказий банки маълумотига кўра, ўтган йили деярли 6 миллиард долларни ташкил этган.Халқаро ташкилотлар ҳисоб-китобига кўра, бу малағ мамлакат йиллик ялпи ички маҳсулотининг 10 фоиздан кўпроғини ташкил қилади. Кўча супириб бўлса ҳам ҳалол пул топаётган бўлса улардан жирканишимиз керакми?! Бу президент мусулмонми ўзи?!

Ўзбекистондан Америкага бориб яшаётган Бухоро яҳудийлар диаспораси учун Каримов жаноблари давлат бюджетидан улкан маблағ ажратиб туриши ҳаммага маълум. Ўзбекистон иқтисодига бир тийинлик ҳам ҳисса қўшмайдиган яҳудийларга бюджетдан пул ажратиб, давлатга даромад олиб келаётган ўзбеклардан президентнинг жирканишини қандай тушиниш мумкин?!

Ахир “Ўзбекистон келажаги буюк давлат”, деб 23 йил мобайнида ўзбек халқини қашшоқлик ботқоғига ботирган ана ўша Каримовнинг ўзи эмасми?! Қўлида гулдек ҳунари бўлган мутахассислар агар ўз юртида иш топганда бегона юртда сарсон бўлиб юрармиди?!

Тўғри, Каримов айтганидек, ўзбек халқи номусли халқ. Аммо биз Каримовнинг номусини ҳеч кўрмадик. Бир қарасанг Россия президентини қучоғида ётган бўлса, бир қарасанг, Америка президентини олдида думини ликкиллатиб турган бўлади. Яна бир қарасанг қайта Россига ялиниб оёғини ўпаётган бўлади. Демак бизни ким шарманда қиляпти?!

1 COMMENT

  1. ома  коил маколни йиртип куйипсизлар .Хароми каримов  бу  гапи билан  мусулмонларни  устидан куляпти ланати!!!!

  2. Дунёдаги барча ёмон сузлар хаммаси туплаб Каримовга айтсам камлик килади радар лаънати итга. Хали бу килган зулмларига жавоб беради ит. Ит хам илтимос мани унга тенглаштирма деябди хозир. Кизлари иккиси хам беникох харомдан пайдо булганлигини яккол исботлаб туришибди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here