“Суриянинг дўстлари” йиғилиш ўтказди

542
0

0

АҚШ, Британия, Миср, Франция, Германия, Италия, Иордания, Қатар, Саудия арабистони, Туркия ва Бирлашган Араб Амирлигининг ташқи ишлар вазирлари Қатар пойтахти Дохада йиғилиш ўтказди.

Бу давлатлар ўзларини ўзлари “Суриянинг дўстлари”, деб номлаб олишган. Йиғилишда Сурия режимига қарши курашаётган инқилобчиларга қурол яроқ етказиб бериш муҳокама қилиниб, исёнчиларни қуроллантиришга чақирилди.

Ўтган ҳафта Вашингтон Сурия мухолифатига қурол яроқ етказиб беришга тайёрлигини билдирган эди. Европа иттифоқи эса Сурияга қурол олиб кириш эмбаргосини бекор қилди.

Куни кеча ўтган Катта саккизлик саммитининг хулосасидаРоссия президенти владимир Путиннинг фикри ҳам қабул қилингани билдирилган эди. Бугунга келиб Путиннинг ҳеч ким эмаслиги билиниб қолди. Мана хозир “Россия фикрини эътиборга олинди” деганўша ўйинчилар ўз малайлари билан ўйинни давом эттиришмоқда.

АҚШ Суриядаги исёнчиларга “бевосита ҳарбий ёрдам” беришиниайтиши Қатар Бош Вазири Ҳамад бин Яссим Жобир ас-Сонийга қувват бағишлади. У исёнчиларни “қуроллантириш тинчликка эришишнинг ягона йўли” эканини айтиб чиқди. Шунингдек Қатар бош вазири БМТ Хавфсизлик кенгашида келишувга эришилмагани уларнинг олдинга қадам ташлашига тўсиқ бўла олмаслигини айтган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here