Қозоқстон мактабларига жинсий тарбия дарсларини киргизиш керак, – Б. Туменова.

436
0

0_67366_d7bec044_XL

«Аман-саулиқ» жамоий фондининг президенти Бахит Туменова мактабларга жинсий тарбия сабоқларини киритишни қатъий талаб қилмоқда, хабар қилади Tengrinews.kz.

“Мактабларга валеологияни (шахсий саломатлик ва уни сақлаш ҳақидаги фан) киритиш керак деб ўйлайман. Фарзандлар 15 ёшга етмаёқ жинсий алоқага киришиб кетмоқда. Шунинг учун ҳам бу ерда «туяқуш сиёсатини» эгаллаб, «мумкин эмас» дейишлик – ўзини сипо тутишликдир. Буни қилиш керак. Биз илдамроқ бўлишимиз зарур. Фарзандлар биз ўйлагандан кўра тезроқ ўсиб бормоқда. Маъқуллашлик ёшини камайтириш керак, яъни бизнинг қонунларга биноан, 18 ёшга тўлмаган қиз акушер-гениколог қабулига онаси билангина бориши мумкин. Энди, агар улар 15 ёшга тўлмаёқ жинсий алоқага киришиб кетаётган бўлса, врач қабулига эртароқ бориш имкониятига эга бўлишлари керак, ҳудди Россиядаги каби”, – деди Бахит Туменова соғлом фарзанд кўришликни ҳамда жинсий саломатликни сақлаш масалалари хусусида ўтган республика кенгашида.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолатларда, жамоат манфаатларини, ёшлар манфаатларини ҳамда уларнинг фарзанд кўришга ҳамда жинсий алоқага бўлган ҳуқуқларини хисобга олган ҳолда, қарорлар қабул қилиш ҳамда жадал чоралар кўриш керак. У шунингдек, маъқуллашлик ёши чегарасини 16 ёшгача тушириш кераклигини, чунки инсон шу ёшда мустақил равишда қарор қабул қила олишлигини ва шундагина у акушер-геникологга ўзи бора олишлигини қўшимча қилди.

“Кўпчилик мактаблар директорлари ва ота-оналар жинсий тарбия сабоқларини киргизишнинг кераги йўқ дейишмоқда, бироқ улар кетаётган жараённи тўла тушунмайди ёки тушунишни хоҳламайди. Бугунги кунда ёш ўспиринларимиз бола олдириб ташлаши хисоби бўйича бизда Европадан кўра 4-5 маротаба кўп. Агар, бугунги кунда ҳукумат сунний урчитиш изланишларига катта маблағ сарфлаётган бўлса, биз сақланишга ва олдини олиш тиббиётига кўпроқ сарфлашимиз керак деб ўйлайман. Ёшларни, ижтимоий таъсирчан гуруҳни таъминлаб қўйишимиз керак ва шу билан биз келажакда фарзандсиз оилалар пайдо бўлишининг ёки шу ўспирин-ёшларнинг жинсий алоқа орқали юқувчи касалликларга мубтало бўлишларининг олдини олган бўламиз”, – фикр билдирди фонд президенти.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here