Ўзбекистон режими Ҳизбут-Таҳрир йигитларига нисбатан қийноқларни кучайтирди

480
0

a4006737d3e733f590e51aefd462548b

Озодлик сайтининг ёзишича, Озодликка Россиядан боғланган ўзбекистонлик йигит Қаршидаги 64/33 сонли қамоқхонадаги диндор маҳбуслардан хабар олибкелганини айтган.

Исми сир қолиши шарти билан озодликка сўзлаган бу йигит сўнгги икки ойдан буён бу қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган диндор маҳбуслар тергов изоляторида биттама-битта калтакланаётгани ва қийноққа солишда рецидивист маҳкумлар “хизматидан” фойланилаётгани ҳақида гапирган.Ҳизбут-Таҳрир йигитларини калтаклаётган маҳбуслар ўзларини таниб қолмаслиги учун юзларига ниқоб тақиб олишар экан.

Унинг айтишича, зонадаги маҳбуслар ўзларини оммавий тарзда қийноққа солиш ишларига бошчи бўлаётган шахсларга оид маълумотларни ҳам ошкор қилишни сўраган.

– Қаршидаги 33-зонада ўтирган маҳбусларни, айниқса, сиёсий, 159-модда билан қамалган маҳбусларни қаттиқ қийнашяпти экан. Замначалник Баҳром, дегани ва қамоқхонадаги оперларнинг бошлиқлари қаттиқ зулмларни қўллаётган экан. Маҳбусларни биттама-битта изоляторда ўладиган даражада уриб, санчастга тиқаётган экан. Ураётганлар юзига маска кийиб олган лохмачлар, аристонлар экан кўпроқ,- дейди у озодликка.

Унинг сўзларига кўра, диндор маҳбусларга нисбатан қийноқнинг кучайиши бундан икки ой муқаддам бошланган.

– Шунақа тепадан буйруқ бўлган шекилли. Асосан, шу Ҳизбут-Таҳрирда айбланган маҳбусларни қийнашяпти экан. Йўлидан қайтариш учун синдириш бўлаяпти экан. Шунга маҳбуслар Озодликка хабар чиқарайлик, дейишибди. Менга ўша зонада ўтирганлардан бирининг опаси шу хабарни етказди,- дейди ўзбекистонлик йигит.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here