Туркиядаги вазиятга қисқача таҳлил.

512
0

004-300x174

Туркистон:

Туркия бир неча ўн йиллар мобайнида, ЕИга аъзо бўлиш илинжида Ғарбга ипсиз боғланиб келади. Шу йиллар мобайнида илмонийлик байроғи остида ва Европанинг чексиз талабларини бажариш учун жуда кўп қонунлар ишлаб чиқилди. Бу қонунлар таъсири остида бир қанча авлод шаклланди, баъзи бир гуруҳлар пайдо бўлди. Табиъйки шу авлоддан тузилган гуруҳлар, маълум даражада юрт ичидаги раъйи оммни (халқ одатланиб қолган алоқаларни) ўз дунё қарашларига мувофиқ шакллантиришга харакат қилишди. Чунки улар шу жамиятдаги етакчи фикрнинг илмонийликка асосланишидан ҳар томонлама манфаътдор эдилар.

Албатта улар маълум даражада муваффаққиятга эришишди. Лекин ғалабага эришганлари йўқ. Буни биз ҳокимиятга келаётган етакчи гуруҳнинг барчаси, Исломни ниқоб қилишга мажбур бўлишаётганидан  англаб оламиз.

Эрдиғон эса,халқаро сиёсатда Туркиянинг мавқейини исроил даражасига олиб келишга қарор қилди. У АҚШ билан яширин ҳамкорлик асосида иш олиб бориб, илгариги Туркиядаги Англияпараст генираллар таъсирини деярли синдира олди. Лекин илмонийликни эмас. Вазият тақазоси билан унга мамлакатда Ислом таъсирини кучайтириш буюрилди. Эрдиғоннинг Ислом оламидаги таъсир қувватини кучайтириш мақсадида, демократиянинг асоси бўлган муросасозликдаги Исломнинг ўта заиф мавқейини бироз кўтариши лозим эди.

Лекин АҚШнинг бу лоихаси ЕИга, хоссатан Англиянинг халқаро сиёсатига ёқмади. Чунки бу лоиха, уларнинг бир неча ўн йиллар мобайнида шакллантириб келаётган  илмоний қадрятларини маълум миқдорда йўқотишга ва шунинг билан бирга ўрнини исломий қадриятлар билан тўлғазилишига олиб келади. Бундан ташқари, бу лоиха амалга ошса, Ислом оламининг маълум даражадаги тизгини Эрдигон воситасида АҚШ таъсири остида қолиб кетади.

Туркиядаги намоишларга келсак. Улар кўпроқ ташқи омилларга боғлиқ. Беқарорликка интилаётганлар, аввалдан Туркияни мафкуравий мустамлака қилиб келаётган қувватлар бўлса, Эрдагон тарафдорлари Туркиянинг сиёсий хозирдаги мустамлакачилари.

Улар курашда биз мусулмонларнинг дунёқарашларимиздаги зиддиятлардан фойдаланиб, бир бирларимизга қарши қўйишади. Бу кураш хозирда Миср, Ливан, Тунис ва Сурия каби давлатларда очиқ давом этаётганидек узоқ давом этади. Чунки бу мафкуравий кураш бўлиб, куфр мусулмонларни худди шахмат тошларидек бир бирларига қарши суришда давом этади.

Бу мусулмонларга “ Хизбут таҳрир” нинг умматни мафкуравий курашга таёрлаш, Исломни хаётга қайтаришнинг асоси ва ягона тариқати деган чақириқлари нақадар хақиқат эканлигига яна бир маротаба далолат қилади. Пайғамбаримизнинг ягона тариқатидан бошқа йўлларни танлаган уммат, юқоридаги каби тентирашда давом этаверади.

Шунинг учун, бу каби куфр устидаги гуруҳларнинг бирортасига қўшилишдан, Пайғамбаримиз САВ томонларидан қайтарилганмиз. Балки хақ устида маҳкам туриб нусратни кутиб олиш мусулмоннинг вазифаси хисобланади. Бу дунёнинг ҳар бурчагидаги мусулмоннинг позицияси. Вокеъда куфрга оз бўлсада аралашган исломий харакатларнинг барчаси халокатга учраётганига гувоҳ бўлиб келаябмиз.

Абу Али:

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here