Туркия ҳукуматининг мухолифатга ён бериш нияти йўқ.

543
0

1

Туркия ҳукумати бошчиси Тойип Эрдуғон мухолифат кучларига ён бермоқчи эмас. Бу нарса унинг жума куни Истамбулда “Муштарак келажакни барпо қилиш: Туркия – ЕИ” шиори остида очилган халқаро конференцияда қилган чиқишидан аён бўлди.

Эрдуғон конференция ўтишлиги кутилаётган Swiss-Hotel мехмонхонасига айнан белгиланган вақтга етиб келди. У бутун вужуди билан ўзига бўлган қатъий ишончни ифодалаб турарди. Эрдуғоннинг бундай яхши кайфитига арафада, сафардан қайтишда, аэропортда ўнлаб минглаган унинг тарафдорлари томонидан кўрсатилган илтифоти сабаб бўлган бўлса ажаб эмас.

Бироқ, конференция, ЕвроИттифоқнинг Туркиядаги доимий вакили тинч намоишчилар қўпол равишда тарқатиб юборилганликдан Ташкилот норози эканлигини баён қилишидан бошланди.

Эрдуғон ҳам минбарга чиқибоқ ЕвроИттифоқни танқид қила бошлади. Унинг фикрига кўра,  ЕвроИттифоқ ҳар ҳил бахоналар билан Туркияни Иттифоқ таркибига қўшиб олиш ишларини атайлаб пайсалга солиб келмоқда.

Залга йиғилганлар ҳукумат бошчисидан мамлакатда охирги кунларда рўй берган ходисалар ҳақида эшитишликни хоҳлашган эди, албатта. Эрдуғон бу мавзуни ҳам, ўзининг ҳужумкор мавқеидан туриб, ёритиб берди

У ўзининг демократия тамоиллари тарафдори эканлигини бир неча маротабалаб қайд қилгач, ҳукуматнинг намоишчилар босимларига ён бериш нияти йўқ эканлигини англатди. Унинг ҳис-туйғуга тўлиб тошган нутқида рўй берган ходиса хусусида ўзини айбдор сезиш ёки афсусланишлик деган нарсанинг ўзи йўқ эди. У норозилик акцияларини тартиббузарлик қатори кўришлигини ва бу намоишлар қатнашчиларининг талаблари билан хисоблашиб ўтирмаслигининг тушунчасини берди. Бир нарсадан воз кечиши мумкин – ўша кесилган дарахтлар ўрнида савдо маркази бино қилишликдан. Яъни, дарахтлар албатта кесилади, лекин ўрнига нима қурилади – хали аниқ эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here