Ўзбекистонга ҳарбий верталёт керак

529
0

5543 (1)

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов АҚШдан ҳарбий вертолётлар харид қилмоқчи.У бунинг учун у маълум шартларга кўниши лозим.

“Ўзбекистон Америкадан ҳарбий воситалар сўрамоқда, унга Вашингтон нима деб жавоб қиляпти”, деган саволга жавоб берганАҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича муовини Роберт Блейк бу борада ҳали бирор қарорга келинмаганлиги вабу иш маълум шартларга асосланишини билдирди.

Айрим конгрессменлар, хусусан йил бошида Тошкентга сафар қилиб, президент Ислом Каримов билан сўзлашган республикачи Дана Рорабакернинг фикрича, Ўзбекистон илтимосига ижобий жавоб бериш керак.

Афғонистонга ҳужум килган кундан бошалабЎзбекистон билан ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўйган Вашингтон ўтган икки йил мобайнида Ўзбекистонга ҳарбий мадад кўрсатди. Жумладан шу йилнинг март ойида чегарани назорат қилиш салоҳиятига эга бир неча учувчи робот аппаратлар узатилди.

Вашингтонни билдиришича, Ўзбекистонга бериладиган ҳар бир ёрдам, унинг ортидадан кўзланган мақсад ва манфаат, шериклик юзасидан ҳар бир қарор элакдан ўтказилади.Бу Вашингтонга хос иш юритишдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here